Meizu смартфонлар бозорига қайтмоқда!

Meizu смартфонлар бозорига қайтмоқда!

Агар унутиб юбормаган бўлсангиз, смартфонлар бозорида Meizu деган бренд ҳам бор эди. Компаниянинг охирги смартфонлари Meizu 18 серияси бўлиб, улар 2021-йилда чиқарилган. Орада бир йиллик танаффусдан сўнг Meizu яна ўйинга қайтадиган кўринади – Интернетда бўлажак Meizu смартфонининг рендери тарқалди.

Маълум бўлишича, Meizu 18 сериясидан кейин Meizu 19 смартфонлари чиқарилмайди, уларнинг ўрнига компания биратўла Meizu 20 сериясини чиқаради. Таниқли инсайдер, Ice Universe, Meizu 20 смартфони учун ҳимоя кейси суратини ва унга асосланган смартфон рендерини улашди.

Meizu'га тегишли бўлган Pandaer бренди томонидан таклиф қилинадиган тери ҳимоя кейси Meizu 20 камералари вертикал равишда жойлаштирилшига ишора қилади. Ice Universe шунингдек, смартфоннинг унга асосланган рендерини ҳам улашди. Унда учтаси аниқ камера бўлган тўртта юмалоқ ҳалқалар смартфондан бўртиб чиқиб турганлигини кўришингиз мумкин. Таъкидлаш жоизки, Meizu ўтган йили худди шундай дизайнни патентлаган эди.

Агар Meizu 20 смартфонига қараб беихтиёр Galaxy S23 моделларини эслаган бўлсангиз сиз ёлғиз эмассиз. Meizu'нинг янги флагмани камералари жойлашуви дизайни яқинда тақдим қилинган Galaxy S23 сериясидаги бошланғич моделларни эслатиб юборади.

Яна бир рендерда эса, смартфон олд-орқа томони текис бўлиши ва унинг селфи камераси экран юқори марказида жойлашганлигини кўришимиз мумкин.

Техник хусусиятларга келадиган бўлсак, смартфон Qualcomm'нинг Snapdragon 8 Gen 2 чипсетига боғланган 12/256 хотира вариантида Android 13 га асосланган Flyme UI 10 операцион тизимида ишлайди. Унинг учлик камера тизими 50+16+5 МП бўлади. Миш-мишларга кўра смартфоннинг 4600 мА/соат батареяси 80 Вт тезликда қувватланади. Шунингдек, смартфон сунъий йўлдошга уланиш хусусиятига эга бўлиши айтилмоқда.

Meizu 20 серияси оддий ва Pro моделларни ўз ичига олади. Смартфонлар баҳорда чиқарилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Huawei ҳам ўзининг янги смартфонини "динамик орол" билан чиқаради

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!