MEIZU смартфонларининг оригиналлигини ва Ўзбекистонда сертификатланганлигини аниқлаймиз

  •   DiMaX
  •  1180
  •  28.09.2018 15:28

MEIZU смартфонларининг оригиналлигини ва Ўзбекистонда сертификатланганлигини аниқлаймиз

Ўзбекистонда кейинги бир йил ичида жуда оммалашиб бораётган смартфон брендларидан бири, шубҳасиз, MEIZU ҳисобланади. Ушбу компания ўз маҳсулотларига расмий кафолат бериши, сервис хизмати кўрсатиши билан ҳам ишонч қозонмоқда.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Meizu’нинг нафақат расмий дўкони, балки сервис маркази ҳам очиляпти!

Лекин шуниси ҳам борки, юртимизга турли айланма йўллар билан олиб келинган смартфонлар ҳам бўлади. Улар Ўзбекистон ҳудудида сотиш ва сервис хизмати кўрсатиш сертификатига эга бўлмайди.

Хўш, MEIZU смартфонининг оригиналлигини, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида расман савдога чиқарилгани ва унга бу ерда кафолатли сервис хизмати олиш мумкин ёки йўқлигини аниқлаймиз?

Буни аниқлаш йўлини компаниянинг ўзи Telegram-канали орқали маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун MEIZU компаниясининг расмий сайтидаги мана бу махсус саҳифага кирасиз: www.meizu.uz/service/verify

Кўрсатилган майдончага MEIZU смартфонининг IMEI-кодини киритасиз. Агарда MEIZU смартфонида иккита IMEI-коди мавжуд бўлса, у ҳолда фақат биринчисини (IMEI1) киритасиз, IMEI2 кодини киритиш шартмас. Кодни киритгач, «Текшириш» («Проверить») тугмачасини босасиз ва натижа дарҳол чиқади.

Айтиш керакки, MEIZU брендига мансуб кўплаб моделлардаги смартфонлар Terashop.uz интернет-дўконимизда савдога қўйилган. Уларнинг барчасига бир йиллик муддатли расмий кафолатга эга эканлиги, уйдан ёки офисдан чиқмасдан туриб буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш имкониятлари ҳамда Ўзбекистон бўйича бепул элтиб берилиши сизга маъқул келишига ишонамиз.

ЎҚИНГ: Арзонлаштирилган Meizu смартфонларини Terashop.uz’дан олинг – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади! (2018 йил 14 сентябрь)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.