Meizu X8: компаниянинг дисплейи қирқмали илк смартфони

  •   Saroy
  •  883
  •  21.07.2018 14:51

Meizu X8:  компаниянинг дисплейи қирқмали илк смартфони

Хитойнинг ITHome портали ҳали таништирилмаган Meizu X8 смартфонининг олд панели суратини намойиш қилди.

Суратга қараб баҳо берадиган бўлсак, Meizu X8 кенг форматли iPhone X’дагидек қирқмали экранга эга ҳамда  дизайни ҳам классик кўринишда.

Миш мишларга қараганда, Meizu X8 янги Snapdragon 710 чипига эга бўлиб,  10 чи техпроцессда қурилган Adreno 616 графикасига эга. Смартфон хотираси турли сиғимда, жумладан:  6/64 ГБ ва 6/128 ГБ. Биринчи вариант учун 225 доллар тўлаш керак бўлади, иккинчи варианти бироз қимматроқ бўлиб, 300 долларга баҳоланган.

ЎҚИНГ:Диққат! MEIZU янгиланиш эълон қилди

Meizu компанияси бозорда бошқа компанияларга қараганда анчайин собит турди ва “монобровли” тренд ортидан эргашмади. Лекин барибир, ушбу маънисиз ва шафқатсиз мода босими туфайли Meizu  қўрғони ҳам қулади. Шу боис, тез кунларда бизни ҳеч қандай жозибаси йўқ, тавсифи ҳам,  ташқи томони ҳам Apple флагманига ўхшаш  навбатдаги клон кутмоқда, десак ҳам бўлаверади.

ЎҚИНГ:Meizu 16 Plus синовдан ўтди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.