Meizu ёки Xiaomi: қайси бири зўр?

  •   Saroy
  •  4039
  •  27.08.2018 15:59

Meizu ёки Xiaomi: қайси бири зўр?

Meizu ёки Xiaomi» —  «Mercedes-Benz ёки  BMW», «Apple ёки Google», «Pepsi ёки Coca-Cola» каби баҳс учун яна бир тугамайдиган мавзу. Демак, бу саволга  узил-кесил тўғри жавобнинг ўзи йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Смартфонларнинг ташқи кўринишини ва қобиғини солиштиришдан маъни йўқ. Экран сифати, камерада ва автономлигида, ҳатто, нархида ҳам ўхшашликлар кўп. Аммо шундай жиҳатлари борки, уларни солиштирсангиз Meizu Xiaomi’дан ўтиб кетганини кўрасиз ва бошқа томондан Xiaomi Meizu’дан зўрлигига гувоҳ бўласиз.

Meizu’нинг устунликлари

mBack тугмачаси. У сенсорли-механик: асосий экранга тегсангиз бир қадам орқага қайтади. Ишга туширилган дастурлар экран бўйича пастдан юқорига ёки ўнгдан чапга свайп билан чақирилади.

mBack’нинг Xiaomi’даги учта синсорли  (ёки иккита сенсор ва битта механик) тугмачадан асосий устунлиги шундаки, ундаги дисплей остидаги қўшимча бўш жойнинг борлигидир. Альбом йўналишида телефон “Назад” тугмачани адашиб босиб юборишдан ёки диспетчер топшириқни ишга туширишдан қўрқмайди. Бу видео кўришда ёки ўйин ўйнашда жуда қулайдир.

ЎҚИНГ:Смартфонлар жанги: Xiaomi Redmi 3s Meizu M3s mini’га қарши

Овоз. 2007 йилгача Meizu фақат аудиоплеерларга ихтисослаштирилган эди ва бу компаниянинг ягона йўналиши ҳисобланарди. Вақт ўтиши билан хитойликлар смартфонларда орттирилган тажрибаларни амалда қўллай бошлади. Pro сериясидаги  қурилмаларнинг «аудиофилли» телефонларга қараганда ажралиб турадиган асосий ўзига хослиги дискрет ЦАП, яъни ниҳояланган аудиотрактидир.

Мисол тариқасида  Xiaomi Mi4  ва Meizu Pro 5 смартфонларини таққослаб кўрамиз. Иккала смартфон ҳам бир хил ЦАП ES9018K2M билан таъминланган, лекин шу билан бирга, Pro 5 Solo схемаси ва Rubycon пленочли конденсатори билан AD45275 кучайтиргичида жиҳозланган. Айнан мўлжалли ёндашув Pro-линейкасини яхши овоз ихлосмандлари учун янада жозибадор қилади.

ЎҚИНГ:Ҳаммаси Meizu ҳақида: плеердан смартфонгача

Янгилик яратишга интилиш. 2008–2012 йиллар намунасидаги Meizu Хитойнинг Apple’дан илҳом олиш натижасида ишлаб чиқарилган хос қурилмаси эди.  Натижа нима бўлди, албатта давомли судлар. Вақт ўтган сайин Meizu мустақил бўла бошлади, юқори брендлардан очиқчасига кўчиришни тўхтатди, смартфонлари эса ҳатто ўзига хос дизайнга эга бўлиб, бу Meizu эканини биладиган  бўлишди.

Pro   7 моделининг алоҳида кўрсатиб ўтадиган жиҳати орқа панелдаги қўшимча AMOLED экранига эгалигидир. Бу бозор учун янгилик эди. Ишлаб чиқарувчида ғоя пайдо бўлди ва у қўрқмай ғояни амалиётга жорий этди. Ишонч билан айтиш мумкинки, экспрементлардан қўрқмаслик компаниянинг улғайиб, балоғатга етганидан далолатдир.  Meizu бундан кейин ҳам шу йўналишда давом этади, деб бемалол айтсак бўлади.

Энди Xiaomi’нинг устунликлари ҳақида икки оғиз сўз

Adreno графикаси. Арзон  MediaTek чипи билан Qualcomm чипи ўртасида фарқ қолмаганига анча бўлди. Ҳатто иккала компаниянинг флагманчасига ечими ҳам бир-бирига ўхшаш технологик жараён ҳисобланади  — 10 чи. Аммо графика бўйича ҳамон Qualcomm зўрроқ. Масалан, Snapdragon 835 (Xiaomi Mi 6) даги GPU Adreno 540’нинг иш самарадорлиги   Helio X30 даги (Meizu Pro 7 Plus) PowerVR 7400XT MP4 дан қарийиб икки баробар кўп. Meizu’да SoC Qualcomm’да ишлайдиган атиги битта смартфон бор, у ҳам бўлса M6 Note. Қурилманинг ишлашини 8 ядроли,  Adreno 506 графикали Snapdragon 625 назорат қилади. Гап-сўзларга қараганда, ишлаб чиқарувчи тез орада Exynos 7000-сериясидаги чипларда ишлайдиган арзон ва ўрта нарх сегментидаги смартфонларини ҳам чиқара бошлайди, бироқ ҳозирча Meizu’нинг асосий платформаси, бу  MediaTek бўлиб қолмоқда.

ЎҚИНГ:Кутилаётган Xiaomi Mi 6’нинг баҳоси маълум бўлди

Кастомли прошивка. Android фанатларининг фикрича,  севимли операцион тизимининг iOS’дан асосий устун жиҳати костомлаштиришнинг катта имконияти мавжудлигидир. Xiaomi фанатлари ҳам Meizu смартфонларига нисбатан худди шунинг аксини айтиши мумкин. Гап шундаки, Meizu телефонларида юклагични амалда умуман разблокировка қилиб бўлмайди, Шу боис костом прошивкаси оз, ўрнатиш жараёни эса мураккаб.  

ЎҚИНГ:Xiaomi “Mi6” флагмани фотоси ва нархини эълон қилди

Келгусидаги глобаль экотизим.  Xiaomi’нинг суббренди MiJia бўлими қарийб 100 та стартап учун қурилмалар яратиш билан овора. Хитойликлар уни фахр билан «экотизим», деб аташмоқда. Аммо муаммо шундаки, қарийб барча гаджет алоҳида дастур орқали қўшилади. Прошивкага ўрнатилган ягона илова эса ушбу тоифа учун муҳим экотизим ҳисобланади.

ЎҚИНГ:Кучли процессор ва камерали Xiaomi Mi 6 тақдим қилинди!

Шунга яраша Xiaomi муҳандислари ушбу ўзаро мутонасибликни қандай йўлга қўйишни яхши билади: компония телефонларида дастлабки ҳолатига кўра аудиопрофили ҳар бир Mi моделидаги қулоқчинга ўрнатилади. Келгусида бундай боғлиқликни  суббренд  MiJia қурилмаларида ҳам кўрсак ажаб эмас. Агар шундай бўлса, Xiaomi’да ҳам ҳақиқий маънода глобаль экотизим юзага келади, деб бемалол айтсак бўлади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!