«Мени Марсга дафн этинг» – Илон Маск «Қизил сайёра»ни забт этиш вақтларигача айтди

  •   DiMaX
  •  910
  •  03.12.2020 17:36

«Мени Марсга дафн этинг» – Илон Маск «Қизил сайёра»ни забт этиш вақтларигача айтди

Новатор тадбиркор ва сайёранинг иккинчи рақамли бой кишиси куни кеча Axel Springer нашриёт уйи раҳбари Матиас Дёпфнерга интервью берди. Илон Маск унда, жумладан, «Қизил сайёра»ни ишғол қилиш билан боғлиқ режаларини ҳам ўртоқлашган.

ЎҚИНГ: Илон Маск халқаро қонунларни тан олмайди – Марсда у ўз қонунларини ўрнатмоқчи!

Илон Маскнинг сўзларига кўра, Starship космик кемаси бортида экипажи билан олти йилдан сўнг – 2026 йилда Марс сатҳига қўнади. Ушбу графикка унинг «тўлиқ ишончи комил», зеро, мазкур график нафақат SpaceX компаниясининг ушбу лойиҳа устидаги ишларига, балки «Қизил сайёра»нинг ҳаракат даврийлигига, Қуёшга рўпара туришига ҳам асосланган. Айнан шу паллада Марс бизнинг сайёрага энг яқин келади; натижада унга кема учиришда вақт ҳамда ёнилғи тежалади.

Марснинг рўпара туриши ҳар 26 ойда такрорланувчи даврийликка эга. Шунга асосланиб, SpaceX бу сайёрага экипажсиз Starship фазо кемасини икки йилдан сўнг учирмоқчи. Агар ҳаммаси яхши кечса, одамлар Марсга 2026 йилда эмас, балки икки йил олдин – 2024 йилиёқ учишлари ҳам мумкин.

Tesla компанияси асосчиси ушбу суҳбатда ўзининг Марс сайёрасига дафн этилишини исташини тасдиқлади. Бунинг космик кема ҳалокати туфайли эмас, балки табиий сабабларга кўра вафотидан сўнг рўй беришини хоҳлаётганини ҳам айтиб ўтди.

ЎҚИНГ:  УЧРАШИБ ҚОЛСАК: ўзга сайёраликлар бизни тушунмаса, биз уларни тушунмасак..?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!