«Mening fikrim» порталида энди Facebook профилингиз орқали рўйхатдан ўта оласиз

  •   DiMaX
  •  1197
  •  29.05.2018 16:15

«Mening fikrim» порталида энди Facebook профилингиз орқали рўйхатдан ўта оласиз

«Mening fikrim» жамоавий мурожаатлар порталининг ишга тушиши Ўзбекистон фуқаролик жамияти ҳаётида катта қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайти хабар берган.

ЎҚИНГ: Порталнинг 500 000-фойдаланувчисига махсус совға бор!

Хабарга кўра, қисқа муддат ичида порталга ташаббусларни билдириш борасида 600 га яқин жамоавий мурожаатлар келиб тушган ва 3400 дан ортиқ фойдаланувчиларнинг изоҳлари қолдирилган.

Техник майдон ишлаб чиқувчилар томонидан порталнинг функционал имкониятлари кенгайтирилди. Жумладан, сайтда аввал мавжуд бўлмаган функция – Facebook ижтимоий тармоғи профилидан фойдаланган ҳолда авторизация қилиш имконияти киритилди.

Бу порталнинг коммуникацион имкониятларини кучайтириш билан бирга жамоавий петициялар муҳокамасида қатнашаётганларнинг кўпайишида муҳим аҳамият касб этади, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда Google ва Facebook офислари очилиши мумкин

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!