Mercedes илк тўлиқ узатмали электрик вездеходини намойиш этди

  •   DiMaX
  •  603
  •  19.10.2020 14:09

Mercedes илк тўлиқ узатмали электрик вездеходини намойиш этди

Европадаги етакчи машинасозлардан бўлган Mercedes-Benz компанияси электромобиллар йўналишида ҳам яхши ривожланиб бормоқда. Жумладан, у яқинда Vision EQXX русумли рекордчи электромобилни эълон қилган эди.

ЎҚИНГ: Электрокарлар даври: Германия автосаноати дунёдаги етакчилигини бой беряптими?

Mercedes-Benz энди ўзининг биринчи тўлиқ электрик йўлтанламас машинасини кўрсатди. Мазкур вездеход 4x4² туркумига мансуб бўлиб, энг қийин шароитларда ҳам юра олади.

Немис компанияси мутахассислари аслида тоза энергияга асосланган кўплаб оригинал машина лойиҳаларини ишлаб чиқишмоқда. Бироқ уларнинг аксарияти фақат Mercedes-Benz’нинг технологик устунлигини кўрсатиш учун тақдим этилувчи концептлар бўлади. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, янги – EQC 4x4² модели унақа эмас – бу моделни бозорга ҳам чиқаришади.

E400 4x4² модели каттайтирилган – 293 миллиметрлик клиренсга эга, шунинг эвазига 400 миллиметргача тўсиқлардан олиб ўта олади. Электрокар двигателининг қуввати 402 от кучига тенг.

Mercedes концерни ушбу электромашинасини қачон оммавий ишлаб чиқара бошлаши ва нархини ҳозирча маълум қилмаган.

ЎҚИНГ: Lucid Air электромобили Tesla’нинг барча рекордларини бир пул қилди! («жонли» видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!