Мессенжерлар даври келди: SMS ва қўнғироқлар ўтмишга айланади

  •   Saroy
  •  630
  •  19.09.2018 09:58

Мессенжерлар даври келди: SMS ва қўнғироқлар ўтмишга айланади

Deloitte компанияси Россия смартфонлар бозорини таҳлил қилиб кўришди. Натижа шуни кўрсатдики, смартфонларнинг энг оммалашган функцияси мессенжерлар экан. Ушбу функциядан 93 фоиз қурилма эгалари фойдаланишмоқда. Яъни улар бир-бири билан кўпроқ интернет орқали хабарлашмоқда. Алоқанинг анъанавий воситалари бўлмиш, қўнғироқлар ёки SMS-хабарлар энди тарихга айланади, чамаси. Амма ушбу тренд фақат россияликларга хос эмас, албатта. Ҳозир бу ҳолат дунёнинг бошқа минтақаларида ҳам кузатилмоқда.

Қолаверса, тадқиқотчилар энг оммалашган мессенжерларни ҳам аниқлашди. Масалан, Россияда ўрнатиб олиш сони бўйича WhatsApp  ҳаммадан олдинда бормоқда. Унинг ҳиссасига барча смартфонларнинг 69 фоизи тўғри келган. Иккинчи ўринда 57 фоизлик кўрсаткич билан  Viber ва учинчи ўринда 45 фоиз билан Skype, аммо ушбу мессенжер улушини аста-секин йўқотмоқда.

ЎҚИНГ:Мессенжерлар фойдаланувчилари узоқ кутган муҳим функция биринчи бўлиб Skype’га жорий этилди!

Россияликлар орасида  қўнғироқларни интернет орқали амалга ошираётган фойдаланувчилар сони ҳам кўпайиб бормоқда. Лекин бу усул билан қўнғироқ қилиш ҳали ҳам анъанавий алоқа воситаларининг ўрнини тўлиқ эгаллаб ололгани йўқ. Аммо SMS-хабарлар ўз ўрнини сезиларли даражада тез йўқотмоқда. Бир йилда атиги 39 фоиз фойдаланувчилар ундан фойдаланишган, деб хабар қилади  «РИА Новости» агентлиги.

ЎҚИНГ:Энг жиддий ҳимояланган мессенжерлар номи маълум қилинди

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!