Мессенжерлар фойдаланувчилари узоқ кутган муҳим функция биринчи бўлиб Skype’га жорий этилди!

  •   DiMaX
  •  770
  •  17.07.2018 10:07

Мессенжерлар фойдаланувчилари узоқ кутган муҳим функция биринчи бўлиб Skype’га жорий этилди!

Microsoft компанияси Skype мессенжерининг йирик янгиланишини тақдим этди. Унда компьютерлар учун янги интерфейсдан ташқари, илованинг ўзида суҳбатлар ва видеоконференцияларни ёзиб олиш функцияси ҳам бор.

ЎҚИНГ: Skype, Viber, WhatsApp билан боғлиқ муаммолар ниҳоят бартараф этилди

Айтиш керакки, авваллари Skype орқали амалга ошириладиган қўнғироқларни ёзиб олиш учун чет иловалар қўлланар эди. Энди эса бу функция шу мессенжернинг ўзигаёқ жорий этилди.

Суҳбатлар ва видеочатларни ёзиб олиш учун мессенжердаги биттагина тугмачани босиш кифоя. Skype шу ондаёқ мулоқотни «булутли» серверига ёзиб ола бошлайди.

Skype’нинг бу янги функцияси нафақат овозларни, балки конференциянинг барча иштирокчилари видеоларини ҳам ёзиб олади. Шу жумладан, Иш столи ва иловалар трансляцияларини ҳам.

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, мулоқотларни ёзиб олиш функциясини ғараз ниятларда – суҳбатдошларга билдирмасдан ишлатиб бўлмайди. Чатдагилардан кимдир ёзиб олиш функциясини ишга туширса, шу заҳотиёқ бошқаларига бу ҳақда билдиришнома боради.

Янги функция шу ойнинг ўзидаёқ Skype’нинг барча – iOS, Android, Windows, MacOS ва Linux версияларига татбиқ этилади.

ЎҚИНГ: Telegram ва Skype’да бепул PROMT таржимони ишга тушди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.