Metacritic рейтинги: 2020 йилнинг энг зўр бешта ўйини (+видео)

  •   DiMaX
  •  527
  •  09.01.2021 11:03

Metacritic рейтинги: 2020 йилнинг энг зўр бешта ўйини (+видео)

Ёдингизда бўлса, Valve компанияси ўзининг Steam Awards 2020 танлови доирасида ўнта йўналишда йилнинг энг зўр ўйинларини эълон қилган эди. Энди эса тақризлар агрегатори – Metacritic ресурси ҳам бу борада ўз рейтингини чиқарди.

ЎҚИНГ: Антиқа рейтинг: 2020 йилнинг энг ёмон ўнта ўйини!

Metacritic ўтган йил давомида чиқққан рейтинглардан хулосалаб эълон қилишича, барча релизлар орасида энг юқори баллни Persona 5 Royal ўйини олган. Япон ўйинсозларининг ушбу маҳсулоти 2020 йилнинг март ойида PlayStation 4 консоли учун эксклюзив бўлиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Metacritic рейтингида 100 баллдан 95 балл олишга эришган Persona 5 Royal аввалроқ 2020 йилнинг биринчи ярмидаги энг зўр 20 та ўйин рейтингида ҳам ғолиб бўлган эди.

ЎҚИНГ: Энг зўр ўйинларнинг ўнта рейтинги: бунга қўшилмаслик қийин!

Metacritic рейтингида лидерга энг яқин – 93 баллик натижани The Last of Us Part II ўйини кўрсатган. Эслатиб ўтамиз – у The Game Awards 2020 танловининг мутлақ ғолиби бўлган эди.

Учинчи ўрин PlayStation 4 учун чиқарилган Dragon Quest XI S: Echoes of an Elusive Age ўйинига насиб этди. Кучли бешталикка яна Nintendo Switch приставкасига мослаб тақдим этилган Hades ўйини ҳамда Half-Life: Alyx ҳам кирган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ биз Golden Joystick 2020 маросимида 25 та номинация бўйича тақдирланган энг зўрларини, шунингдек, смартфон эгалари 2020 йилда энг кўп пул сарфлаган ўйинлар рўйхатини эълон қилганмиз.

Булардан ташқари, Google Play талқинида 2020 йилнинг энг зўр Android-ўйинлари ҳамда Apple’нинг турли гаджетлари учун 2020 йилги энг зўр ўйин ва иловалар рейтинглари ҳам сизни бефарқ қолдирмаса керак.

ЎҚИНГ: Амир Темур шарафига яратилган илк видеоўйин – «Мангу Саркарда»ни қарши олинг! (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!