Метаоламга кириш навбати McDonald's-га келди

Метаоламга кириш навбати McDonald's-га келди

Adidas, Nike, Walmart, Gucci ва бошқа таниқли брендлар аллақачон метаоламда кириб келишди. Ана энди улар қаторига McDonald's ва McCafe ҳам қўшилмоқда. 

Таниқли фаст-фуд бренди 4-феврал куни АҚШ Патент ва савдо белгилари идорасига 10 та товар белгиси аризасини топширганлиги ҳақида адвокат Жош Гербен ўз Twitter саҳифасида хабар берган. 

McDonald's аризаларининг бирида уйга етказиб бериш хусусиятига эга виртуал ресторанни онлайн очиш ва бошқариш каби товар белгиси сўралган. Бунга адвокат Жош "Сиз метаоламда юрибсиз ва қорнингиз очиб қолди. Бунинг учун метаоламдан чиқишингиз шарт бўлмайди. Шунчаки у ердаги McDonald's виртуал ресторанига борасиз ва таом учун буюртма берасиз. У бироздан сўнг уйингизга олиб келиб берилади" дейди. 

Албатта, метаолам NFT'ларсиз бўлмайди. McDonald's аризаларининг бири мултимедиа файллар ва NFT'ларни юклаб олиш учун эканлиги ҳам маълум бўлган. Шунингдек, компаниянинг МcCаfe бренди учун метаоламда виртуал консертлар ва бошқа кўнгил очар хизматлар кўрсатиш учун аризаси бор. 

Жош Гербеннинг сўзларига кўра кейинги 12 ой ичида сиз ўйлаган деярли барча брендлар метаолам учун аризалар топширади ва ҳеч ким янги технологияни эътиборсиз қолдирмайди. 

ЎҚИНГ: Gucci виртуал оламга кириб келмоқда 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!