Метрода ҳам интернет бор – атиги 500 сўмга бир гигабайт!

  •   DiMaX
  •  1096
  •  12.04.2021 15:27

Метрода ҳам интернет бор – атиги 500 сўмга бир гигабайт!

Куни кеча Ucell уяли алоқа оператори Ўзбекистонда илк бор тижорий 5G тармоғини ишга туширган эди. Мазкур компания яна Тошкент метрополитенида ҳам алоқа ва интернет хизматларини жорий этган.

ЎҚИНГ: Тариф ичида чексиз мулоқот, яна 1 ГБ интернет, 750 та SMS ва дақиқа – атиги 15 000 сўмга!

Метрода алоқа ишга туширилиши муносабати билан мазкур оператор янги – «Ucell метрода» акциясининг бошланишини эълон қилди. Энди унинг абонентлари метрода кетаётиб ушбу хизматдан фойдаланишлари, барча йўналишлар учун 1 ГБ интернет-трафикни атиги 500 сўм эвазига улатишлари ва ер ости метро бекатларида интернет дунёсига шўнғишлари мумкин.

Интернет-трафикни улатиш ҳамда унинг қолдиғини текшириш *600# USSD-сўрови орқали амалга оширилади.

«Ucell метрода» акцияси 2021 йилнинг 17 май санасигача амал қилади. Унинг шартлари билан батафсил танишиб чиқиш учун мазкур ҳавола орқали компания сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Бешта ҳудуддаги абонентларга «Баҳорги сюрприз» бор: 2000 дақиқа, 2000 SMS ва 2 ГБ интернет!