Mi 10’ларни қўятуринг, Xiaomi яна бир «бомба» смартфон тайёрлаяпти! (+«жонли» расмлар)

  •   DiMaX
  •  7331
  •  05.02.2020 12:08

Mi 10’ларни қўятуринг, Xiaomi яна бир «бомба» смартфон тайёрлаяпти! (+«жонли» расмлар)

Xiaomi ўтган йили Mi Mix 3 флагманининг давомчисини намойиш этиши кутилаётганди, аммо унинг ўрнига Mi Mix Alpha концептуал смартфони тақдим этилди. Шундай бўлса-да, Mi Mix 4 модели ҳам чиқарилиши ҳақида миш-мишлар тинмаган.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Mi Mix 4 аллақачон сотувга чиқди – нархлари инсоф доирасида!

Хитойдаги тармоқ информатори Digital Chat Station хабар беришича, Xiaomi Mi Mix 4 шу йилнинг ўзидаёқ бошқа ном билан чиқади. «Хитойча Apple» уни Mi Mix 2020 деб номлаяпти, дейди инсайдер.

Интернетда аллақачон унинг ишлаётган ҳолдаги +«жонли» расмлари ҳам пайдо бўлган:

Weibo ижтимоий тармоғида чиққан Digital Chat Station хабарида таъкидланишича, Xiaomi Mi Mix 2020 ҳақиқий «бомба» смартфон бўлади. Унинг экранида тасвир янгиланиш частотаси 120 герцга тенг, яна смартфон 100 ваттлик Super Charge Turbo қувватлаш технологиясига эга.

ЎҚИНГ: Смартфонни энди 13 дақиқадаёқ 100 фоизга қувватлаш мумкин бўлади! (+видео)

Бундан ташқари, кечагина Xiaomi вице-президенти ҳамда Redmi бренди раҳбари Лу Вейбинг (Lu Weibing) ушбу технология оммавий ишлаб чиқариш босқичига ўтганини айтган. Унинг таъкидлашича, 100 ваттлик Super Charge Turbo технологияси 4000 мА/соатлик аккумуляторни атиги 17 дақиқадаёқ нолдан 100 фоизгача тўлдира олади!

Лу Вейбинг яна, ушбу технология биринчи бўлиб Xiaomi эмас, балки Redmi бренди остидаги смартфонда қўлланишига ваъда берган. Бундан чиқди, Xiaomi Mi Mix 2020 тақдимотига ҳали бироз эрта.

ЎҚИНГ: Узоқ кутилган Poco X2 арзон нархда тақдим этилди: сиз уни «танийсиз»!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!