Mi 10T ҳамда Mi 10T Pro флагманлари тақдим этилди: нарх ва жиҳатлари, расмий анбоксинг видеоси

  •   DiMaX
  •  2136
  •  02.10.2020 13:09

Mi 10T ҳамда Mi 10T Pro флагманлари тақдим этилди: нарх ва жиҳатлари, расмий анбоксинг видеоси

«Хитойча Apple» куни кеча ўзининг Xiaomi Mi 10T ҳамда Mi 10T Pro смартфонларини намойиш қилди. Уларнинг кўп жиҳатлари бир хил бўлиб, қуйида улар билан танишиб чиқамиз.

ЎҚИНГ: Смартфон бозорида лидер ўзгарди, Xiaomi эса Apple’га деярли етиб олди!

Иккала модел ҳам Snapdragon 865 процессори базасида ишлайди ва Европа бозоридаги мазкур чипсетга таянувчи энг арзон смартфонлардан бўлди. Уларнинг бир хил жиҳатлари бир талай бўлиб, дастлаб шу умумий хусусиятларига тўхталиб ўтамиз.

Xiaomi Mi 10T ҳам, унинг Pro-версияси ҳам диагоналига 6,67 дюймлик, IPS матрицали экранга эга. Дисплейда тасвир аниқлиги 2440х1080 пикселлик бўлса, кадр янгиланиш частотаси 144 герцга тенг. Экраннинг юқори чап бурчагида очилган тирқишга 20 мегапикселлик олд камера жойланган. Бу икки смартфоннинг экрани каби, корпусининг ўлчам ва вазнлари ҳам бир хилда – тегишлича 165,1х76,4х9,33 миллиметр ва 218 грамм келади.

Смартфонларнинг аккумуляторлари 5000 мА/соатлик бўлиб, 33 ваттлик тезкор қувватлана олади. Xiaomi уларни 5G- модем, NFC адаптери, инфрақизил порти ҳамда иккита SIM-карта слоти билан таъминлаган. Уларда дактилоскопик датчик бир хилда корпуснинг ён қиррасига ўрнатилган. Флагманларнинг иккалови ҳам Android 10 базасида тайёрланган MIUI 12 график қобиғи асосидаги прошивка билан тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонларига MIUI 12 тарқатилишининг учинчи тўлқини бошланди

Энди бу икки моделнинг фарқларига келадиган бўлсак, Xiaomi Mi 10T модели 6 ва 8 гигабайтлик LPDDR5 тоифали тезкор хотира ҳамда 128 гигабайтлик UFS 3.1 стандартидаги доимий хотира билан таклиф этилади. Унинг бош камерасидаги асосий сенсор 64 мегапикселлик бўлиб, оптик барқарорлаштириш тизимига эга эмас.

Xiaomi Mi 10T Pro эса фақат бир хил – 8 гигабайтлик LPDDR5 туридаги тезкор хотирали, лекин 128 ҳамда 256 гигабайтлик UFS 3.1 тоифали ички хотира билан бозорга чиқарилади.

Pro-версиянинг асосий афзаллиги – бош камерасида: ундаги 108 мегапикеллик датчик тасвирни оптик барқарорлаштириш тизими билан таъминланган. Иккинчи модул 13 мегапикселлик бўлиб, 123 даражали кўриш бурчагига эга бўлган ўта кенг бурчакли объектив билан бириккан. Учинчи – 5 мегапикселлик сенсор автофокусга эга; макросъёмка учун ҳам 5 мегапикселлик датчик қўлланади.

Англаб етганингиздек, Xiaomi Mi 10T ҳамда Mi 10T Pro камераларида фақат асосий датчик фарқ қилади, лекин бу иккала смартфон ҳам сониясига 30 кадр тезлигида 8К-видео ёзиб олишга қодир.

ЎҚИНГ: Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларидан қайсилари ва қачон барқарор Android 11’гача янгиланади?

Қуйида Xiaomi Mi 10T Pro моделининг расмий анбоксинг видеосини томоша қиламиз:

Энг қизиқ жойи – нархларига келадиган бўлсак, Европа бозорида бу смартфонлар қуйидагича баҳоланган:

Xiaomi Mi 10T 6/128 ГБ — €499

Xiaomi Mi 10T 8/128 ГБ — €549

Xiaomi Mi 10T Pro 8/128 ГБ — €599

Xiaomi Mi 10T Pro 8/256 ГБ — €649

Компания ушбу иккита флагмандан ташқари, уларнинг арзонлаштирилган варианти – Xiaomi Mi 10T Lite моделини ҳам тақдим этган, у ҳақда кейинроқ алоҳида тўхталамиз.

ЎҚИНГ: Redmi энг арзон смартфонини ҳам энг кучли модификацияда чиқарди