Mi 11 Lite 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Mi 11 Lite 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Бу йил Xiaomi компанияси Redmi Note 10 серияларини тақдим этди. Ортидан Poco X3 ва F3 смартфонлари ҳам сотувга чиқишни бошлади. Энди эса хитойлик компания Mi 11 Lite ва Mi 11 Lite 5G моделларини тақдим этди. Қуйида Ми 11 Lite 5G смартфони ҳақида сўз юритамиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi Poco F3'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Xiaomi Mi 11 Lite 5G - флагман Mi 11'нинг Lite талқинидир. Иккала смартфон бир хил дизайн ҳамда HRR OLED дисплейига эга.

Mi 11 Lite 5G'нинг экрани Mi 11'никидан фарқли ўлароқ, қайрилмаган ва экран янгиланиш частотаси 90Hz ни ташкил қилади. Смартфон Snapdragon 780G чипи билан жиҳозланган бўлиб, бунинг унумдорлиги Mi 11 ичига ўрнатилган Snapdragon 888 чипига қараганда бир мунча паст.

Камера ҳақида сўз борар экан, Mi 11 108МП асосий камера, 13МП ультракенг камераларига эга бўлса, Mi 11 Lite 5G 64МП асосий  ва 8МП ультракенг камераларига эга. Кўриниб турганидек, Mi 11 Lite 5G'нинг техник жиҳатлари Mi 11'дагидек кучли эмас. Бироқ ушбу смартфон Mi 11'дан икки баравар арзон.

Mi 11 Lite 5G смартфонига 6.55 дюймли AMOLED дисплейи ўрнатилган бўлиб, 10-битли ранглар, 90Hz экран янгиланиш частотаси ва HDR10+ ни қўллаб-қувватлайди. Смартфон Snapdragon 780G 5G чипи билан ишлайди. Қурилма аккумулятор сиғими 4,250 мАс ни ташкил қилади.

Mi 11 Lite 5G флагман Mi 11 каби стерео карнай ва тезкор қувватланиш имкониятига эга. Смартфонда сувдан ҳимоя даражаси мавжуд эмас.

Mi 11 Lite'нинг 4G талқини ҳам бўлиб, унинг нархи 5G талқинига қараганда арзонроқ. Ушбу смартфон Snapdragon 732G чипи билан ишлайди.

Xiaomi Mi 11 Lite 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 160.5х75.7х6.8 мм, 159 г; олд шиша (Gorilla Glass 6), орқа панель шиша.

> Дисплей: 6.55 дюймли AMOLED экран, HDR10+, 90H экран янгиланиш частотаси, 240Hz экран сезгирлиги даражаси, 800 нит ёрқинлик, 1080х2400p резолюция, 402ppi зичлик.

> Чипсет: Qualcomm SM7350-AB Snapdragon 780G (5 nm): саккиз ядроли (1x2.4 GHz Kryo 670 & 3x2.2 GHz Kryo 670 & 4x1.90 GHz Kryo 670); Adreno 642.

> Хотира: 6/128ГБ, 8/128ГБ, 8/256ГБ; UFS 2.2; microSDXC слоти.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, MIUI 12.

> Камера:Асосий: 64МП, f/1.8, 26 мм, 1/1.97“, 0.7µm, PDAF; •Ультракенг: 8МП, f/2.2, 119°, 1/4.0, 1.12µm; •Макро: 5МП f/2.4, AF.

> Селфи камера: 20МП, f/2.2, 27 мм, 1/3.4“, 0.8µm.

> Видео ёзув:Асосий камера: 4К@30 кадр/сек., [email protected]/60/120 кадр/сек.; гиро-ЭИС; •Селфи камера: [email protected]/60 кадр/сек., [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 4,250 мАс; 33 ватт тезкор қувватланиш имконияти, QuickCharge 4+.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (ён томонда); инфрақизил порт; NFC.

Қурилманинг энг эътиборли томони ундан 3.5 мм аудио жек ва FM радио олиб ташланган. Смартфон қутисидан аудио жек учун адаптер ўрин олган.

Қадоқ таркиби

Xiaomi Mi 11 Lite 5G оқ қутида сотилади. Қурилманинг қадоғидан 33 ватт қувватлаш адаптери, USB-A га USB-C кабели ва шаффоф силикон ғилоф ўрин олган.

Смартфонда аудио жек мавжуд бўлмаганлиги сабаб, 3.5 мм га USB-C адаптери ҳам қурилма қутисидан жой олган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi Note 10'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!