Mi 11 тақдимоти арафасида икки хил Xiaomi флагманини ишлаб чиқариш тўхтатилди

  •   DiMaX
  •  1490
  •  05.11.2020 12:02

Mi 11 тақдимоти арафасида икки хил Xiaomi флагманини ишлаб чиқариш тўхтатилди

Qualcomm компаниясининг навбатдаги флагман чипсети – Snapdragon 875 ҳақидаги айрим маълумотлар май ойининг бошидаёқ чиққан эди. Чипсоз ушбу маҳсулотининг расмий тақдимот кунини ҳам аллақачон айтган, унинг базасидаги илк смартфонлардан бири эса Xiaomi Mi 11 бўлиши ҳам маълум.

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳали чиқмаган Snapdragon 875 базасида аллақачон Mi 11 ҳамда Redmi K40 смартфонларини тайёрлаяпти!

Куни кечагина «Хитойча Apple»нинг Xiaomi Mi 10 Pro флагмани ўз юртидаги онлайн дўконларда тугаб қолгани хабар қилинган эди. Бугун эса компания асосчиси ва раиси Лей Цзюнь (Lei Jun) яна бир моделнинг Хитойдаги савдоси тўхтатилишини эълон қилди. Бу – глобал бозорга Xiaomi Mi 10 Ultra номи остида чиқарилган Xiaomi Mi 10 Extreme Commemorative Edition русумли юбилей суперфлагманидир.

Компания раҳбари Xiaomi Mi 10 Extreme Commemorative Edition моделининг кутилганидан ҳам ортиқ натижаларга эришганини айтди ва уни қизғин қарши олганликлари учун мухлисларга миннатдорчилик билдирди. Унинг сўзларига кўра, юбилей суперфлагманини ҳозирча дўконлардан сотиб олиш мумкин, лекин жуда оз қолган ва тугаганидан кейин бошқа партия чиқарилмайди.

Компания иккита энг зўр флагманини ишлаб чиқаришдан олиб ташлаганига кўра, Xiaomi Mi 11 тақдимотига жуда оз вақт қолган. Ушбу модел Qualcomm Snpdragon 875 процессорли биринчи хитойлик смартфон бўлиши мумкин. Лекин яна бир жиҳати борки...

ЎҚИНГ: Redmi K40 қайси жиҳати билан Xiaomi Mi 11’дан ҳам илгарилаб кетяпти?