Mi 6X олган илк суратлар расман эълон қилинди

Mi 6X олган илк суратлар расман эълон қилинди

Тез орада тақдимоти кутилаётган Xiaomi Mi 6X нафақат 5.99 дюймли ҳамда FHD+ сиғимли, 18:9 ўлчамли чўзинчоқ экрани, самарадор процессори, балки қўш сенсорли "ўткир" бош камераси билан ҳам кўпчиликни қувонтиришини ҳозирданоқ ишонч билан айтиш мумкин.

Илк маротаба ҳамёнбоплар орасида қўш сенсорли бош камера Xiaomi Redmi Pro моделида татбиқ қилинган эди. Тан олиш керак, бу девайсдаги бош камеранинг иккинчи сенсоридан бош мақсад маркетинг учун қилинган эди. Яъни, унинг сифатли сурат учун хизмати у қадар ҳам аҳамиятли эмас.

Шу билан бирга, компания ҳамёнбоп гаджетлар учун камера сенсорлари ва сурат олиш технологиясини мунтазам такомиллаштирди. Ниҳоят, Xiaomi Mi 6X модели самарали ишлайдиган бош камера функциясига эга бўлган кўринади. Бу гаджетнинг iPhone брендининг сўнгги камерафонлари каби сурат олишига шубҳа қолмади.

Тақдимотгача бир ҳафта қолганда Xiaomi Mi 6X камерасида олинган илк суратларни расман интернет тармоғида эълон қилди. Компания бу орқали янги девайслар портрет режимида ҳам таассуротли суратлар олиши, орқа фонни профессионал камерафонлар сингари ғира-шира қила олишига ишонтирмоққа уринмоқда.

Бугун интернет тармоғида Xiaomi компанияси томонидан бир қатор диққатга сазовор суратлар эълон қилинди. Компаниянинг маълум қилишича бу суратлар Mi 6X смартфонида олинган. Уларга ўзингиз баҳо беринг.

Олд камера эса 20 мегапиксель аниқлигида сурат олади. Бундай селфи камера бир муддат аввал тақдим қилинган Xiaomi Redmi Note 5 Pro моделига ҳам ўрнатилган. Шу билан бирга, олд камерада Face Unlock функцияси жорий қилинган. Фойдаланувчи қиёфаси орқали тизимга кириш мумкин.

Камера борасида унинг имкониятларига флагман гаджетлар ҳам ҳавас қиладилар. Бош камера 20 Мп + 8 Мп сенсорлардан таркиб топган. Бош камеранинг асосий сенсори 20 мегапикселли эканини инобатга олсак, смартфон чиндан ҳам энг яхши сураткаш телефонлардан бирига айланишига шубҳа йўқ. Бироқ унинг ҳақиқий имкониятларига тақдимотдан сўнг баҳо берамиз.

Xiaomi Mi 6x смартфонининг платформаси 2.2 Ггц частота тезлигида ишлайдиган саккиз ядроли процессор, 4/6 гигабайтли тезкор ҳамда 64/128 гигабайтли доимий хотира билан таъминланган.

Ўқинг: Xiaomi'нинг арзон, бироқ қимматидан яхшироқ 4 та смартфони

Xiaomi Mi 6X смартфони 25 апрелда Хитойда тақдим қилинади. Унинг 238 АҚШ долларидан сотувга чиқарилиши айтилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.