Mi 8 флагманларидан 6 миллионта сотгач, Xiaomi уларни арзонлатиб юборди!

  •   DiMaX
  •  4613
  •  09.10.2018 14:31

Mi 8 флагманларидан 6 миллионта сотгач, Xiaomi уларни арзонлатиб юборди!

Xiaomi компанияси ўзининг Mi 8 туркумидаги флагманларидан жами олти миллиондан ошиқ миқдорда сотганини эълон қилди. Бу ерда гап Xiaomi Mi 8, Mi 8 Explorer Edition, Mi 8 SE ҳамда Mi 8 Lite моделларининг умумий савдоси ҳақида кетяпти.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 8 Lite тақдим этилди: 204 долларга флагман дизайнли ўртача смартфон!

Шу билан бирга, «хитойча Apple» барча вариантлардаги стандарт Xiaomi Mi 8 смартфони нархларини бир хилда – 29 долларга арзонлатганини ҳам эълон қилди.

Тезкор ва доимий хотираси тегишлича 6 ва 64 гигабайтлик Xiaomi Mi 8 модели энди 360 доллардан сотиладиган бўлди, унинг 128 гигабайтлик версияси эса тахминан 400 долларни ташкил этади. 450 доллари эвазига эса 6/256 гигабайтлик ёки 8/128 гигабайтлик талқиндаги Mi 8 флагманини олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi LEX: сирли смартфоннинг асл номи ва тақдимот куни расман маълум қилинди!

Табиийки, юқоридаги нархлар Хитойнинг ўзидагина амал қилади, бошқа мамлакатларда эса, тегишли чиқимлари ҳам ҳисобга олинган ҳолда, смартфонлар сал қимматроқ нархланади. Terashop.uz интернет-дўконимизда Xiaomi Mi 8 флагманининг тезкор/ички хотираси 6/64 гигабайтлик талқинини 3 499 000 сўмга олиш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин. Унинг 6/128 гигабайтлик версиясини эса 3 949 000 сўм эвазига мана бу ердан харид қилиш имкони бор.

Шунингдек, Terashop.uz савдо платформамиздан Xiaomi’нинг 849 000 сўмдан бошланувчи бошқа моделлардаги смартфонларини ҳам онлайн тарзда харид қилишингиз мумкин. Жумладан, унда «Тезкорлик устаси» дея тавсифланувчи арзон флагмани – Pocophone F1 модели, шунингдек, энг янги – Redmi Note 6 Pro фаблети ҳам савдога қўйилган. Уларнинг барчасига бир йиллик муддатли расмий кафолатга эга эканлиги, онлайн тарзда буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш имкониятлари ҳамда Ўзбекистон бўйича бепул элтиб берилиши сизга маъқул келади.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да арзонлаштирилган Xiaomi Redmi смартфонларининг нархлари (2018 йил 3 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!