Mi 9 дизайни Xiaomi’нинг икки йил аввалги флагманига ўхшаши мумкин

  •   DiMaX
  •  1005
  •  08.02.2019 12:57

Mi 9 дизайни Xiaomi’нинг икки йил аввалги флагманига ўхшаши мумкин

Xiaomi компаниясининг тўққизинчи авлод флагман смартфони ҳақида маълумотлар тобора кўпроқ тарқалмоқда. Куни кеча биз унинг ва прототипининг «жонли» расмини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Xiaomi Mi 9 флагманининг биринчи «жонли» сурати эълон қилинди!

Xiaomi компаниясининг маҳсулотлар бўйича директори Ван Тенг Томас (Wang Teng Thomas) куни кеча Weibo ижтимоий тармоғида Mi 9 ҳақидаги муҳим маълумотни айтди. Унга кўра, ушбу гаджетнинг ташқи қиёфаси билан машҳур дизайнер Ми Лю (Mi Liu) шуғулланмоқда.

Таъкидлаш керакки, Xiaomi Mi 6 флагманининг дизайнини ҳам айнан Ми Лю ишлаб чиққан. Бу смартфон шиша ва металлдан ишланган корпусга эга, яна «кўзгусимон» – Silver Edition версияси ҳам мавжуд. Афтидан, Mi 9 моделида ҳам шунга ўхшашроқ дизайнни кўрамиз.

Xiaomi Mi 9 шу йилнинг биринчи ярмида тақдим этилиб, 440 доллардан бошланувчи нархларда сотувга чиқиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, компаниянинг айрим смартфонларини 819 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор. «Ёнғоқчақар» Redmi Note 7 моделини эса ҳозирча фақат AliExpress’дан буюртма орқали сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: MIUI 11 тизимли Mi Max 4 фаблети атиги 250 доллардан сотувга чиқади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!