Mi A2 камерасида олинган илк сурат эълон қилинди

Mi A2 камерасида олинган илк сурат эълон қилинди

Аввалбошданоқ айтиш жоизки, қуйидаги сурат сифати таассурот уйғотади.

24 июлда тақдим қилиниши режалаштирилган Xiaomi Mi A2 қўш сенсорли бош камераси билан ўзига хос. Унинг кўриниш ва имкониятлари Xiaomi Mi 6X модели билан бир хил. Дастурий таъминоти фарқли, холос.

Бош камера учун Sony IMX486 сенсори танланган ва бу модулнинг ёруғлик тақсимловчи қурилмаси f/1.75 стандартли ҳамда Redmi Note 5 Pro каби бу талқин ҳам 12 мегапикселли аниқлигидаги суратлар олади.

Ёрдамчи Sony IMX376 сенсори эса 20 Мп сиғимли. Бош камерада портрет режимида суратга олишда "сунъий ақл" функцияси татбиқ қилинган.

Селфи камера учун 20 мегапикселли Sony IMX376 сенсори танланган ҳамда бу камера ҳам светодиодли фоточақноқ ва "сунъий ақл" функциясига эга бўлган. Яъни, шароитдан келиб чиқиб камера ўзини созлай олади ва сифатли суратлар муҳрлайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.