Mi A2 ва Mi A1: 7 та фарқни топамиз!

Mi A2 ва Mi A1: 7 та фарқни топамиз!

Кеча Испания пойтахти Мадридда Mi A2 смартфони ҳамда унинг соддароқ талқини Mi A2 Lite модели тақдим қилинди. Қуйида Mi A2 смартфони ҳамда унинг ўтган йилги "аждоди" бўлган Mi A1 моделининг фарқли жиҳатларини ўрганиб оламиз.

1. Mi A2 модели Qualcomm Snapdragon 660 процессори билан таъминланган бўлса, ўтган йилги модел учун бир оз соддароқ чип -- Qualcomm Snapdragon 625 танланган эди. Уларнинг самарадорлик кўрсаткичлари унчалик ҳам фарқ қилмайди. Бироқ, янги моделда дастурий ва аппарат таъминоти тизимлари мувофиқлаштирилгани учун унинг платформаси кучли.

2. Шу билан бирга, Mi A2 модели учун 20 мегапикселли бош камера ўрнатилган бўлса, "акаси" 2017 йилда 5 мегапикселли селфи камерага эга бўлган эди.

3. Бош камера имкониятлари бўйича ҳам Mi A2 модели илғор: унинг қўш сенсорли камераси учун 12 ва 20 мегапикселли сенсорлар танланган. Mi A1 бош камераси эса 12+12 мегапикселли сенсорлардан иборат.

4. Хотира масаласида ҳам Mi A2 смартфони учун танланган хотира карталари маълумотни ёзиш ва ўтказишда бир оз тезкор.

5. Mi A2 моделида дисплей ҳажми катталашиб, 5,99 дюймли экран сиғими 2160 х 1080 белгига тенг. Шунингдек, унда селфи учун фоточақноқ ҳам жорий қилинган.

6. Бу йилги талқинда энг сўнгги технологиялар, жумладан Bluetooth 5.0 стандарти жорий қилинган. Олдинги моделда Bluetooth 4.2 эди.

7. Смартфон бозоридан энди Mi A2 моделининг 6 Гб тезкор ҳамда 128 Гб доимий хотира талқинини ҳам топиш мумкин. Ўтган йилги модел 4/64 Гб билан кифояланган эди.

Яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, Xiaomi сахийлик қилиб, бу йилги моделнинг қадоғига смартфон учун шаффоф тусдаги силикон чехол ҳам тақдим қилмоқда.

Ўқинг: Xiaomi’дан “испанча дуэт”: Mi A2 ва Mi A2 Lite тақдим қилинди

Xiaomi Mi A2 техник жиҳатлар:

Платформа: Android Oreo (Android One);

Дисплей: 5,99", 2160 х 1080 белги, 18:9, 403ppi, 1500:1, IPS, 2,5D шаклидаги Gorilla Glass 5 шишаси;

Камера: қўш, 12 Мп, (Sony IMX486, 1,25 мкм, f/1.75) + 20-Мп (Sony IMX376, 2 мкм, TetraCell, f/1.75), 4К@30fps;

Олд камера: 20 Мп, Sony IMX376, 2 мкм, Super Pixel, HDR;

Процессор: 8 ядро, 4 x 2,2 ГГц + 4 x 1,8 ГГц, Qualcomm Snapdragon 660;

График чип: Adreno 512 650 МГц;

Оператив хотира: 4/6 ГБ LPDDR4X;

Доимий хотира: 32/64/128 ГБ eMMC 5.1;

Хотирани кенгайтириш: йўқ;

Бошқа жиҳатлар: GPS, ГЛОНАСС, Bluetooth 5.0 HID, Wi-Fi (802.11a/b/g/n/ac), 2x2 MU-MIMO, USB Type-C;

nano-SIM: 2 та сим-карта;

Бармоқ изи сканери: бор;

Аккумулятор: 3010 мА соат, QuickCharge 3.0 18W тезкор қувватлаш;

Ўлчамлари: 158,7 х 75,44 х 7,3 мм;

Вазни: 168 грамм.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!