Mi Band 3’дан ҳам арзон янги Mi Band тақдим этилди!

  •   DiMaX
  •  2234
  •  21.11.2019 17:22

Mi Band 3’дан ҳам арзон янги Mi Band тақдим этилди!

Xiaomi India бундан бир неча кун аввал янги фитнес-браслет намойиш этишини эълон қилганди. Бугун у сўзининг устидан чиқди – янги модел Mi Smart Band 3i деб номланади.

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳар соатда қанча Mi Band 4 сотилаётганини айтди. Натижа ҳайратланарли!

Mi Smart Band 3i фитнес-билагузуги ташқи кўринишидан Xiaomi Mi Band 3 моделига ўхшайди, аммо функционаллиги жиҳатидан 2017 йилги Mi Band HRX Edition девайсини эслатади. Гап шундаки, Mi Band 3’га ўхшатиб ишланган бўлса-да, янги қурилма юрак қисқаришлари частотасини ўлчайдиган датчикдан маҳрум этилган.

Ушбу «ақлли» фитнес-тасма ўз тоифасидаги гаджетларга хос функцияларга эга: у эгасини қўнғироқлар, хабарлар, режалаштирилган ишлар ва ҳоказолардан хабардор қилади. Булардан ташқари, у қадамлар ва сарфланган калориялар ўлчагичига, жисмоний фаоллик трекерига, уйқунинг сифати ва давомийлигини кузатиш имконига эга. Битта жойда узоқ ўтириб қолсангиз, билагузук сизни огоҳлантиради.

ЎҚИНГ: Mi Band 4'га тизим янгиланиши кела бошлади. Ўзгаришлар билан танишинг

Xiaomi Mi Smart Band 3i намдан ҳимояланган (5 АТМ), аккумуляторининг сиғими 110 мА/соатга тенг. Уни тўлиқ қувватлаш учун 2,5 соат зарур бўлади, сўнг ўртача ишлатишда заряди 20 кунгача етади. Bluetooth 4.2 LE интерфейси орқали у Android 4.4, iOS 9.0 ва улардан янги тизимларда ишловчи смартфонларга боғлана олади.

Янги фитнес-браслет ўлчамлари 4,68х1,81х1,1 сантиметрга тенг, 0,78 дюймлик ўлчамли, 128х80 пикселлик аниқликдаги AMOLED-экранга ҳамда сенсор тугмачага эга. Xiaomi уни фақат қора рангли корпусда, 18 доллардан таклиф этяпти. Эслатиб ўтамиз, Mi Band 3 (сотиб олиш) тақдимот вақтида 26 долларга баҳоланган эди.

Mi Smart Band 3i учун олдиндан буюртма олиш бугуннинг ўзидаёқ бошланган, дўконларга эса 1 декабрдан чиқарилади. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса ҳар хил фитнес-билагузуклар ва смарт-соатларни атиги 250 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Билакдаги смартфон» – Mi Watch чиқяпти: «жонли» сурат ва хусусиятлари

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!