Mi Band 4'га тизим янгиланиши кела бошлади. Ўзгаришлар билан танишинг

Mi Band 4'га тизим янгиланиши кела бошлади. Ўзгаришлар билан танишинг

Xiaomi Mi Smart Band 4 ўзиминг ҳамёнбоп нархи ва кенг функционаллиги билан ажралиб турувчи энг оммабоп тасма-соатлардандир.

Бир неча ой олдин тақдим қилинган ақлли тасмага Xiaomi янгиланиш жўнатмоқда. Янгиланишдан сўнг тасмада экран таймаути (дисплейнинг маълум вақт нофаолликдан сўнг ўчиши) ни созлаш имкони пайдо бўлади. Фойдаланувчилар экран таймаутини 5—10 сония оралиғида белгилашлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари, соатнинг интерфейс дизайнлари сони кўпайтирилиб, сузишни кузатиб бориш функцияси такомиллаштирилди.

Биринчилардан бўлиб Туркиядаги фойдаланувчиларга келган 1.0.7.04 версияли дастур тез орада бошқа давлатларга ҳам тақдим қилинади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A70'га дастур янгиланиши келишни бошлади. Ўзгаришлар билан танишинг

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!