Mi Band 5 глобал версияда чиқди: қиммат ва муҳим бир модули йўқ!

  •   DiMaX
  •  793
  •  16.07.2020 16:17

Mi Band 5 глобал версияда чиқди: қиммат ва муҳим бир модули йўқ!

Xiaomi компанияси кеча – 15 июлдаги онлайн тадбирида бир қатор гаджетларини халқаро талқинда намойиш этган. Жумладан, учта энг арзон – Redmi 9, Redmi 9C ҳамда Redmi 9A смартфонларининг глобал версияларини тақдим қилган.

ЎҚИНГ: Қайси смартфонлар ишлатилса ҳам нархини кўп йўқотмайди?

Мазкур корпорация ўтган ойда намойиш этган ва «идеал» деб мақтаган Xiaomi Mi Band 5 русумли ақлли билагузугининг халқаро версиясини ҳам чиқарди. Глобал бозорда уни Xiaomi Mi Smart Band 5 номи остида сотишади.

Хитойча версиясидан фарқли равишда, глобал фитнес-браслет NFC чипли талқинда чиқарилмаган. Унинг бошқа хусусиятлари маҳаллий бозорга чиқарилганидан фарқ қилмайди.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг оммабоп фитнес-браслет қайси эканини биласизми?

Лекин нархида анчагина фарқ сезилади – Xiaomi Mi Smart Band 5 учун Европада 39,99 евро сўрашади. Фақат акция доирасида дастлабки харидорлар уни 34,99 евро эвазига олишлари мумкин.

Таққослаш учун: Хитойда унинг NFC модулли версияси 32 доллар туради, мазкур чипга зарурати бўлмаганлар эса атиги 27 долларлик талқинини танлашлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу компания 6 июль куни Mi Band 4C смарт-браслетини ҳам намойиш қилган, лекин у аслида апрелнинг бошида намойиш қилинган ақлли билагузук – Redmi Band моделининг клони бўлиб чиққан. Шунингдек, кейинроқ янада арзон Mi Band 5 Lite ва кучли Mi Band 5 Pro ақлли билагузуклари ҳам чиқиши айтилган.

ЎҚИНГ: Mi Band 5’нинг бошқалардан фарқли 7 жиҳати ва янги расмлари

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!