Mi Band 5 илк расмий суратда: Xiaomi унинг намойиш санасини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  1310
  •  08.06.2020 18:18

Mi Band 5 илк расмий суратда: Xiaomi унинг намойиш санасини эълон қилди

Xiaomi компанияси навбатдаги смарт-браслети – Mi Band 5 моделини 11 июнда тақдим этиши мумкинлиги ҳақида ёзгандик. “Хитойча Apple” бугун расмий тизер билан ушбу маълумотни тасдиқлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi бирйўла иккита – Mi Band 5 ҳамда Mi Band 4C фитнес-билагузукларини чиқаряпти

Компаниянинг қуйидаги постерида Mi Band 5 ақлли билагузугининг намойиш кунидан ташқари, унинг дизайни ҳам акс эттирилган. Унга кўра, ушбу аксессуар кўкиш-кул ранг, қизил, сариқ ва қора тасмачалар билан таклиф этилади.

Xiaomi Mi Band 5 техник хусусиятлари ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ, аммо инсайдерлар тарқатган хабарлар мавжуд. Уларга кўра, бу фитнес-трекер диагоналига 1,2 дюймлик экран, бутун дунё бўйича ишловчи NFC модули билан таъминланган. Ақлли билагузук жисмоний машқларнинг 11 хил режимига, қондаги кислород миқдорини ўлчовчи датчикка эга.

Янги маълумот: Mi Band 5’нинг хитойча версияси Xiao AI овозли ассистентига эга; унинг Европа бозорига мўлжалланган талқини эса Amazon Alexa билан чиқарилади.

ЎҚИНГ: Рангдор экранли, тағин арзон Redmi Band чиқди: бу сизга Mi Band эмас!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!