Mi Band 5 рақибини Samsung тайёрлади – Galaxy Fit 2 сертификациядан ўтди

  •   DiMaX
  •  421
  •  04.08.2020 11:41

Mi Band 5 рақибини Samsung тайёрлади – Galaxy Fit 2 сертификациядан ўтди

Samsung компанияси эртага – 5 август куни навбатдаги Galaxy Unpacked тадбирини ўтказади. Биз унинг расмий видеосини ҳамда намойиш қилинадиган олтита туркумдаги гаджетлар рўйхатини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: 6,5" AMOLED дисплей, тўртта камера ва 6,000 мАс аккумуляторга эга Samsung Galaxy M31s смартфони тақдим қилинди

Шулардан бири – янги авлод фитнес-трекери бўлиб, Samsung уни Galaxy Fit 2 деб номлаши кутилмоқда. Ушбу аксессуар бирданига бир нечта регулятор – FCC, Bluetooth SIG ҳамда NRRA сертификатини олгани маълум бўлди. Ақлли билагузук уларнинг маълумотлар базаларида SM-R220 каталог рақами остида пайдо бўлган.

Мазкур фитнес-браслет Xiaomi июнда тақдим қилган ва «идеал» деб мақтаган Mi Band 5 русумли ақлли билагузукка рақобатчи бўлади. Айтиш керакки, хитойлик компания унинг глобал версиясини Xiaomi Mi Smart Band 5 модели сифатида намойиш қилган.

Galaxy Fit 2 техник хусусиятлари ҳозирча номаълум, лекин бир нарсани тахмин қилиш мумкин: гарчи функцияларига кўра у Mi Band 5 билан рақобатлашса-да, нархи бўйича барибир қолишади. Зеро, «Хитойча Apple» ушбу смарт-билагузуги учун Европада 39,99 евро миқдорида нарх белгилаган. Samsung эса ўтган йилги – биринчи авлод Galaxy Fit моделини ҳам тахминан 95 доллардан сотяпти.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг оммабоп фитнес-браслет қайси эканини биласизми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.