Mi Band 6’нинг асосий хусусиятлари билан танишамиз!

  •   DiMaX
  •  1404
  •  25.01.2021 11:26

Mi Band 6’нинг асосий хусусиятлари билан танишамиз!

«Хитойча Apple» ўтган йилнинг июлида намойиш этган ва «идеал» деб мақтаган Xiaomi Mi Band 5 русумли ақлли билагузук кейинчалик Xiaomi Mi Smart Band 5 модели тарзида глобал бозорга ҳам чиққан эди. Компания аллақачон унинг давомчисини тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: Huami пульсоксиметрли Amazfit Band 5 билагузугини тақдим этди: сиз уни танийсиз!

Zepp иловасининг кодида Xiaomi Mi Band 6 фитнес-трекери ҳақида қайдлар пайдо бўлди. Улар янги авлод ақлли билагузукнинг бир қатор янги имкониятларини фош этди.

Манбага кўра, Xiaomi Mi Band 6 фитнес-трекерининг кодли номи Pangu бўлиб, компания уни икки хил – XMSH15HM ва XMSH16HM модел рақамли модификацияларда тайёрламоқда. Афтидан, буларнинг бирида NFC модули бўлади, иккинчисида эса – йўқ.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Band 4C тақдим этилди: сиз уни «танийсиз»!

Mi Band 6 моделининг асосий ўзига хосликлари сифатида инсайдерлар ҳозиргисига нисбатан каттайган экран, Alexa овозли ёрдамчиси ҳамда янгиланган интерфейсни таъкидлашмоқда. Шунингдек, бу гаджет GPS тармоғини қўллаб-қувватлашини, пульсоксиметр (қоннинг кислородга тўйинганлигини аниқловчи датчик) ҳамда ақлли таймер – Pomodoro иловасига эга бўлишини айтишмоқда.

Олдинги моделлардан фарқли равишда, олтинчи авлод Mi Band моделида уйқу трекери бевосита экраннинг ўзида акс этади. Шундан келиб чиқсак, унда будильникни ҳам мобил илова ёрдамисиз қўйса бўлади.

ЎҚИНГ: Huami Amazfit GTR – нақ 74 кунгача қувватлаш талаб этилмайдиган смарт-соат чиқди!

Xiaomi Mi Band 6 смарт-браслетига стресс даражасини мониторинг қилиш функцияси ҳам қўшилмоқда. Mi Band 5 моделида жисмоний машқларнинг 19 хил режими мавжуд бўлса, олтинчи авлод вакилида уларнинг сони 30 тага етказилади. Шунингдек, унинг дисплейи энди кирувчи хабарлар матнидаги смайликларни ҳам акс эттиради. Турли иловалар учун унда кўп миқдорда, ҳар хил оригинал белгичалар қўлланади.

Xiaomi ушбу аксессуарини шу йилнинг баҳори ёки ёзида тақдим этиши кутилмоқда, нархи ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: OnePlus илк тақилувчи гаджетини чиқарди: Mi Band 5’нинг арзон кушандаси! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!