Mi CC9 Pro'нинг янги рендерлари чиқди. Урғу дизайнга берилган

Mi CC9 Pro'нинг янги рендерлари чиқди. Урғу дизайнга берилган

Баъзида Xiaomi компанияси смартфонларининг ўзига хос жиҳатларини тақдимотга қадар ошкор қилиб бўлади. Mi CC9 Pro ҳақида ҳам худди шу гапни айтишимиз мумкин: рекламаларнинг бир қисми сифатида янги маҳсулот ҳақида батафсил маълумот бериляпти.Смартфоннинг камера хусусиятларидан сўнг, компания фойдаланувчиларга гаджетнинг ташқи кўринишини намойиш қилишни истади ва унинг дизайни акс этган расмларни улашди. Смартфон, компания “гиперболик“ деб номлаётган, айлана қиррали экранга эга бўлади. Бу дисплей айнан қандай ўзига хос белгиси билан бозордаги бошқа дисплейларидан фарқ қилиши ҳақида эса маълумот йўқ. Ён томонлар қайрилиши ўта радикал эмас, шаршара экранлар олдида бундай экран дизайн борасида ип эшолмайди.Mi CC9 Pro 3.5 мм лик аудио жекдан маҳрум қилинмаганидан кўпчилик мамнун. Смартфон, албатта, яшил рангда бўлади ва ранглар палитрасида кўк, оқ ва қора рангларни ҳам кўриш мумкин. Бошқа рангларда ҳам бўлиши мумкин ёки йўқлиги ҳозирча маълум эмас. Янги маҳсулот ҳақида бошқа маълумотларни билиб олиш учун 5 ноябрни кутамиз. Тафсилотларни биз билан кузатиб боринг.

Ҳусан Қодиров тайёрлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi CC9 Pro Хитойдан бошқа бозорларга Mi Note 10 сифатида чиқарилади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!