Mi Max 3 AnTuTu'да имтиҳон топширди

Mi Max 3 AnTuTu'да имтиҳон топширди

Ниҳоя топаётган ҳафтада ахборот технологиялари оламининг қизиқарли воқеалари сифатида Meizu 16 ҳамда Meizu X8 смартфонларининг чиқиши ҳақидаги хабарларнинг тасдиқланишини, Honor Note 10 тақдимот кунинг маълум қилинганини ва албатта, Xiaomi Mi Max 3 тақдимотини айтиш мумкин.

Бу йил ҳам хитойлик компания ўзининг "лопатофони"га илғор чипсет қўйишга ҳафсала қилмади. Qualcomm ишлаб чиқарган Snapdragon 636 мобил процессори имкониятларига кўра ўрта даражали платформа саналади.

Чипсет бугунги кунга қадар жуда кўплаб смартфонларга жорий қилинган. Мисол учун, Nokia X6, Xiaomi Redmi Note 5, Xiaomi Redmi Note 5 Prо. Шунинг учун унинг самарадорлигидан бирор сюрприз кутиш - хато.

AnTuTu натижаларига кўра, Xiaomi Mi Max 3 118 000 балл тўплаган. Яъни, смартфонда айни пайтда мавжуд барча ўйинларни ўйнаш мумкин. Фойдаланувчи Xiaomi Mi Max 3 моделида самарадорлик билан боғлиқ бирор муаммога дуч келмайди.

Snapdragon 636 чипсети билан бирга, смартфон сиғимдор оператив хотирага эга бўлгани - янада яхши жиҳат. Смартфон қотмайди ва юклаш ишларини тезкор амалга оширади.

Планшетофон ишлаб чиқарувчиси бўлмиш Xiaomi тизимни ҳамда аппарат таъминотини ўзаро уйғунлаштиришга диққат қилган. Буни бенчмарк натижаларидан ҳам билиш мумкин. Шунинг эвазига Mi Max 3 ундаги платформага эга бўлган Redmi Note 5 ҳамда ASUS ZenFone Max Pro (M1) каби девайслардан кўпроқ балл тўплаган. Мисол учун, Redmi Note 5 модели 116.663 балл тўплаган эди.

Эслатиб ўтамиз, 6.99 дюймли Xiaomi Mi Max 3 дисплейининг пикселлар сиғими Full HD+. Девайс 1.8 Ггц частота интервалида ишлайдиган 8 ядроли чипсет бошқарувида фаолият кўрсатади. Ундаги тезкор хотира сиғими 4 ёки 6 гигабайтли. Шунга мувофиқ, доимий хотира сиғими 64 ёки 128 гигабайтли.

Икки SIM картали Xiaomi Mi Max 3 Android 8.1 (Oreo) тизимида ишлайди.

Xiaomi Mi Max 3 метеорит-қора (жилодор), тилла ранг ҳам тўқ кўк рангли корпусларда ишлаб чиқарилади. Унинг бошланғич талқини Хитойда (4/64 Гб хотира) 252 АҚШ доллари, юқори талқини (6/128 Гб хотира) 296 АҚШ долларидан 20 июлдан сотувга чиқарилади.

Батафсил ўқинг: "Мобил кинотеатр" -- Mi Max 3 тақдим қилинди!

  •  
Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!