Mi Max 3: "гигант кинофон" ҳайратга солади

Mi Max 3:

Хитойнинг коммуникация воситаларини рўйхатга олувчи TENAA агентлигининг расмий саҳифаси Xiaomi тез орада тақдим этишни режа қилаётган Mi Max 3 смартфонига оид маълумотларни эълон қилди. "M1804E4A", "M1804E4T" ҳамда "M1804E4C" модел рақамлари билан рўйхатдан ўтган смартфонларнинг аккумулятори жуда ҳам сиғимдор бўлади.

Mi Max 3 смартфони 6.99 дюймли ва FHD+ (2160 x 1080 пикселли) сиғимли экран билан таъминланади. Экран сирти ҳимоя ва безак шишаси бўлган 2.5D шаклидаги қўшимча пленка билан қопланган. Экран билан боғлиқ аҳамиятли янгилик шуки, девайснинг бугунги тренд асосида ромдан холи дизайнда тайёрланиши кутилмоқда.

Маълумки, Mi Max туркуми кенг ва ёрқин экрани, узоққа етадиган аккумулятори, шу билан бирга сифатли овоз таратувчи динамиклари билан билан чинакам "уй кинотеатри" вазифасини бажаради. Бу гал ҳам компания ана шу ечимни сақлаб қолган.

Mi Max 3 моделида ўрнатилиши белгиланган, электр токи сиғими 5,400 мА соат бўлган аккумуляторни USB Type-C порти орқали, Quick Charge 3.0 технологияси ёрдамида тезкор қувватлаш мумкин. Смартфон қувват борасида тежамкор Android 8.1 Oreo'нинг ўзлаштирилган MIUI 10 талқинида фаолият кўрсатишини ҳисобга олсак, бу қувват бир неча кунга етади.

Смартфон самарадорлиги учун частота интервали 1.8 Ггц бўлган 8 ядроли чипсет танланган. Агар бу кўпчилик кутаётган ҳамда бугунгача Xiaomi Mi 8 SE ҳамда Vivo NEX A смартфонларида ўрнатилган Snapdragon 710 бўладиган бўлса, унда смартфон платформаси барчани хурсанд қилади.

Девайснинг 3GB/4GB/6GB тезкор ҳамда 32GB/64B/128GB доимий хотира талқинлари ишлаб чиқарилади.

Орқа панелда эса ўзгариш катта эмас: бош камера учун сурат аниқлиги 12 мегапикселли, пиксел ҳажми 1.4µm микрон бўлган Sony IMX363 сенсори танланган. Унинг тунда яхши ишлаши учун қўш тусли LED фоточақноқ масъул. Олд панелдаги селфи камера эса 8 мегапиксел аниқлигидаги суратлар олади.

Имкониятлари борасида эса смартфондаги бармоқ изи сканери, WiFi, 4G w/ VoLTE, Bluetooth 5.0, GPS + GLONASS сенсор ва модулларини, қўш SIM-карта учун мўлжалланган бўлмачаларни айтиш мумкин.

Mi Max 3 ўлчамлари: 176.15 x 87.4 x 7.99 мм, вазни: 221 грамм.

Mi Max 3 қора, кул ранг, тилла, пушти рангларда сотувга чиқарилади. тақдимот тўғрисида хабардор бўлиш учун бизни кузатишда давом этинг.

Ўқинг: Ниҳоят, ҳамёнбоп "мобил кинотеатр" энди “Малика”да!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!