Mi Max 3'нинг тақдимот санаси расман эълон қилинди

Mi Max 3'нинг тақдимот санаси расман эълон қилинди

Xiaomi Mi Max 3 планшетофонининг тақдимоти хусусида компания раҳбари ҳам маълум қилиб, унинг июлда тақдим этилишини расман эълон қилган эди. Бугун эса Xiaomi компанияси ижтимоий тармоқларда янги моделнинг тақдимоти акс этган "ишоравий-сурат"ни нашр қилди. Унга кўра Mi Max 3 шу йилнинг 19 июлида, Хитой вақти билан соат 19:30 да жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинади. Янги "мобил кинотеатр"ни интиқлик билан кутаётган ўқувчиларимиз бу кунни белгилаб қўйишлари мумкин.

«Энг йирик ва кучли» шиори остида тақдим қилиниаётган Xiaomi Mi Max 3 трендга монанд чўзинчоқ, яъни томонлари нисбати 18:9 ўлчамли дисплей билан таъминланади. Бироқ олд панелдаги экран улуши рекорд даражада бўлмайди. Экран диагонали 6,9 дюймли, пикселлар сиғими эса 2160х1080 (Full HD+) белгига тенг бўлади.

Корпус ичкарисида эса ўрта имкониятли Snapdragon 636 процессорини, шунингдек "Pro-версия"да флагман чиплардан бир оз орқада бўлган Snapdragon 710 чипи бўлади. Бир кристалли тизим учун 3/4/6 Гб ҳажмдаги тезкор хотира карталари танланган. Доимий хотира сиғими эса 32 Гб, 64 Гб ҳамда 128 Гб бўлади.

"Mi Max" туркумидаги бош эътибор овоз ҳамда тасвир сифатига, шунингдек аккумулятор сиғимига қаратилиши боис, янги смартфондаги камера имкониятларидан катта натижаларни кутиш хато. Шундай бўлса ҳам, девайс сурат олиш ишқибозларини хафа қилмайди: олд камера сиғими 8 мегапикселли, бош камера эса қўш сенсорли -- 12 Мп + 5 Мп.

Планшетофонда кутилаётган аккумулятор сиғими чиндан ҳам қувонарли -- 5400 мА соат ва бу аккумуляторни тезкор қувватлаш ҳам мумкин. Янги девайс Android 8.1 Oreo'нинг ўзлаштирилган MIUI 10 операцион тизимида ишлайди.

Xiaomi Mi Max 3 планшетофони жорий ойнинг якунида сотувга чиқарилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!