Mi Mix 2S флагмани AliExpress’да сотувга чиқди, шу ва бошқа девайсларга буюртма беринг! (2018 йил 7 апрель)

  •   DiMaX
  •  4929
  •  07.04.2018 16:34

Mi Mix 2S флагмани AliExpress’да сотувга чиқди, шу ва бошқа девайсларга буюртма беринг! (2018 йил 7 апрель)

Бугунги кунда кўпчилик юртдошларимиз турли гаджетларни онлайн савдо платформалари орқали буюртма бериш йўли билан харид қилишмоқда. Шуни инобатга олиб, биз AliExpress онлайн бозорида таклиф этилаётган айрим смартфонлар ва бошқа гаджетларининг нархларини эътиборингизга ҳавола этаётирмиз.

ЎҚИНГ: AliExpress’даги сохта «чегирма»лар: онлайн савдода сизни қандай лақиллатишади?

Қуйида келтирилган товарларнинг хусусиятларини батафсил кўриш, шунингдек, буюртма бериш учун уларнинг ҳаволалари орқали тегишли саҳифаларига ўтишингиз мумкин.

1. Xiaomi Mi Mix 2S (8/256 ГБ) смартфони – 770 АҚШ доллари

«Хитойча Apple»нинг айни дамгача тақдим этган смартфонлари ичида энг зўри! Уни ортиқча таърифлаб ўтириш ҳам шартмас, зеро, мазкур флагман ҳақида сайтимизда жуда кўп ёзганмиз.

Xiaomi Mi Mix 2S смартфонини 770 долларга сотиб олиш учун мана бу ҳавола орқали ўтинг.

2. Xiaomi Redmi Note 5 Pro (6/64 ГБ) смартфони – 276 АҚШ доллари

Ушбу смартфон – мазкур компаниянинг бозорга чиқарилган энг сўнгги моделларидан бири. Унинг хусусиятларини ҳам сайтимиздаги мақола ва хабарларда баён этганмиз.

Xiaomi Redmi Note 5 Pro (6/64 ГБ) смартфонини 276 долларга харид қилиш сотиб олиш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Redmi Note 5 Pro «Малика»га келди! Аммо нархи...

3. Xiaomi Redmi Note 5 Pro (4/64 ГБ) смартфони – 238 АҚШ доллари

Юқоридаги смартфоннинг тезкор ва доимий хотираси кичикроқ ҳажмга эга талқини. Ортиқча тавсифга ҳожат йўқ-а? Дарвоқе, расмга ҳам...

Xiaomi Redmi Note 5 (4/64 ГБ) смартфонини 238 долларга сотиб олиш учун мана бу ҳавола орқали ўтсангиз бўлади.

4. Xiaomi Redmi Note 5 (3/32 ГБ) смартфони – 192 АҚШ доллари

Мазкур телефон ҳам Ўзбекистонда энг харидоргир моделлардан биридир. AliExpress онлайн бозорида уни сал арзонроққа олишингиз мумкин. Смартфоннинг хусусиятларини сайтимиздаги мақолаларда кўрсатиб ўтганмиз.

Xiaomi Redmi Note 5 (3/32 ГБ) смартфонини 238 долларга харид қилиш учун мана бу ҳавола орқали ўтсангиз бўлади.

5. iPega PG-9025 геймпади – 21 АҚШ доллари

Ушбу қурилма iOS ҳамда Android операцион тизимли қурилмалар билан ишлай олади. Смартфон ёки планшетингизга уни Bluetooth орқали улаб, тезкор ўйинлардан бемалол баҳра олишингиз мумкин.

iPega PG-9025 геймпадининг хусусиятлари билан батафсил танишиш, суратларини кўриш ва 21 долларга олиш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

6. Dawo PK S2 фитнес-браслети – 13 АҚШ доллари

Кўплаб функцияларга эга, iOS ҳамда Android-телефонлар билан синхронлаша олувчи ажойиб фитнес-билагузук.

Dawo PK S2 фитнес-браслетининг хусусиятларини ўрганиш, суратларини кўриб чиқиш, 13 долларга сотиб олиш учун ушбу ҳавола орқали унинг саҳифасига ўтинг.

7. iPone X учун Iiozo ғилофи – 3 АҚШ доллари

Купертинолик гигантнинг суперфлагмани Iiozo компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, ўзига хос суратларга эга ғилофлар билан янада жозибадор кўринади.

Iiozo ғилофларининг турларини кўриш, жиҳатлари билан танишиш ва 3 долларга олиш учун мана бу ҳавола орқали унинг саҳифасига ўтиш мумкин.

8. iPone X учун Caseier ғилофи – 2 АҚШ доллари

Навбатдаги ғилоф ҳам iPone X смартфонини «кийинтириш» учун ишлаб чиқилган. Балет услубидаги суратларга эга бу ғилофлар кўпроқ хонимларга маъқул келса керак.

Caseier ғилофларининг турларини кўриш, жиҳатлари билан танишиш ва 2 долларга олиш учун ушбу ҳавола орқали унинг саҳифасига ўтсангиз бўлади.

Агарда онлайн харид борасида тажрибангиз етарли бўлмаса, у ҳолда товарларга «Terabayt.uz» сайтимиз орқали буюртма бериш имкони ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: AliExpress’даги товарларга «Terabayt.uz» орқали буюртма беринг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.