Mi Mix 2S: Xiaomi муҳим технологияда Apple'га етиб олди

Mi Mix 2S: Xiaomi муҳим технологияда Apple'га етиб олди

Xiaomi компанияси Mi Mix 2S смартфонини тақдим қилгач, экспертлар смартфон саноатида кучли камерафон ишлаб чиқарадиган яна бир етакчи компания пайдо бўлганини эътироф этишди. Бу - бежизга эмас. 

Смартфон дизайни бир-бирига ўхшаш бўлса ҳам, ундаги технологик жиҳат турлича бўлади. Мана шунга кўра ишлаб чиқарувчига баҳо берилади.

Смартфон эрасида ўзига хос янгилик бўлиб кириб келган ва янги тенденцияни бошлаб берган қуйидаги смартфонларни санаб ўтиш мумкин: iPhone; шиша панеллар билан қоплаб олинган iPhone 4; олд тугмадан холи ва ҳошиялари юпқалиги билан тилларга тушган LG G3; қайрилма дисплейли Samsung Galaxy S6 Edge; "ниҳоясиз дисплейли" Samsung Galaxy S8; ромдан холи Xiaomi Mi Mix.

Xiaomi Mi Mix ромдан тўлиқ воз кечган ҳамда кучли процессорга эга бўлиш баробарида, нисбатан арзонлиги билан 2016 йилдаёқ катта шов-шувларга сабаб бўлган эди.

Шу билан бирга, Xiaomi қурилмалари сўнгги йилларда суратга олиш борасида ҳам илғор жиҳатларга эга бўлди. Бу масалада улар Huawei ёки Samsung қурилмалари даражасида бўлмаса ҳам, Xiaomi'нинг куни кеча тақдим қилинган Mi Mix 2S флагмани, ниҳоят компания учун янги даврни бошлаб берадиган бўлди.

Mi Mix 2 бош камерасида битти сенсор жорий қилинган эди. Бугунги кунда жаҳоннинг "бешинчи рақамли" камерафони бўлган Xiaomi Mi Mix 2S модели бош камерасида 2 та сенсор мавжуд:

12 мегапикселли Sony IMX363 модули оптик барқарорлаштириш функциясига эга бўлган. Янги бу линзанинг имкониятлари юқори;

Яна бир 12 мегапикселли камера модули учун танланган Samsung S5K3M3 сенсори телеобъектив вазифасини бажаради ва унга 2 карралик яқинлаштириш функцияси жорий қилинган.

Xiaomi Mi Mix 2S девайсининг олд камера ҳам илғор ва унда "сунъий ақл" технологияси татбиқ этилган бўлиб, унинг ёрдамида смартфонни юз-қиёфа орқали блокировкадан чиқариш мумкин.

Қуйидаги суратлар асосида камера имкониятларига баҳо беринг.

Юқоридаги суратларда бош камера орқа фонни ғира-шира қилишда қанчалар моҳир эканига амин бўламиз. Қуйида эса ундаги деталларга аҳамият беринг.

Қуйида эса Xiaomi Mi Mix 2S ҳамда iPhone X флагманларининг бош камералари олган суратларни таққослаб кўрамиз. 

Xiaomi Mi Mix 2S:

iPhone X:

Юқоридаги суратда биринчи бўлимдаги лавҳани Xiaomi Mi Mix 2S, иккинчи лавҳани  iPhone X суратга олган.

Mi Mix 2S тунда суратга олиб кўрди:

Xiaomi Mi Mix 2S флагманининг бош камерасидаги "шовқинни" йўқотиш ҳамда автофокусни аниқ белгилаш алгоритмлари DxOMark мутахассисларини ҳайратда қолдирган.

Mi Mix 2S бош камерасининг имкониятлари умумий жиҳатдан DxOMark томонидан 97 баллга баҳоланган. Шу тахлит бу смартфон сурат олишда iPhone X ҳамда Mate 10 Pro билан бир сафда турибди. Улардан олдинда эса Huawei P20 Pro, Huawei P20, Galaxy S9+, Pixel 2 XL флагманлари бор. Бироқ, камералар олган суратлардаги фарқ у қадар катта эмас.

Xiaomi Mi Mix 2S флагмани 5,99 дюймли, IPS матрицали, томонлари 18:9 нисбатли, сиғими Full HD+ (2160 х 1080 пикселли) экранга эга бўлган. Яъни, ўзгаришсиз қолган.

Нарх-навоси:

Xiaomi Mi Mix 2S 6+64 ГБ — 527 АҚШ доллари;
Xiaomi Mi Mix 2S 6+128 ГБ — 575 АҚШ доллари;

Махсус Xiaomi Mi Mix 2S талқини — 8+ 256 ГБ: 639 АҚШ доллари.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!