Mi Mix 3: илк расмий реклама ролиги, янги видеолари, суратлари, хусусиятлари ва нархлари!

  •   DiMaX
  •  2397
  •  19.10.2018 15:32

Mi Mix 3: илк расмий реклама ролиги, янги видеолари, суратлари, хусусиятлари ва нархлари!

Xiaomi компаниясининг тақдимотга тайёрлаётган Mi Mix 3 флагмани хусусида тобора янги ва ҳайратланарли маълумотлар чиқмоқда. Унинг бир неча хусусиятларига кўра рекордчи ва етакчи смартфон бўлаётгани ҳақида хабар берганмиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 3 – ностандарт экранли, рекорд тезкор хотирали ва илк 5G-смартфон! (+«жонли» ва янги суратлар)

Ниҳоят, «хитойча Apple» ушбу флагманининг биринчи реклама видеосини чиқарди. Мана, уни бирга томоша қиламиз:

Видеолавҳада кўрсатилишича, смартфонни блокдан чиқармасдан ҳам контактсиз тўлов учун NFC модулини ишга тушириш мумкин. Бунда олд камера орқали фойдаланувчининг юзини таниш орқали унинг шахси тасдиқланади ва тўлов амалга ошади.

ЎҚИНГ: Snapdragon 855 (Snapdragon 8150) процессорли илк смартфон Xiaomi Mi Mix 3 бўлиб, у 5G тармоғида ишлашини айтишмоқда!

Шунингдек, Mi Mix 3 олд камераси нақ 24 мегапикселли қўш датчикка эга бўлишини ҳам Xiaomi қуйидаги тизерида кўрсатган:

Бундан ташқари, интернетга мазкур смартфоннинг орқа панели акс эттирилган илк сурат ҳам чиқди:

«Хитойча Apple» мазкур флагманида яна битта функцияни татбиқ этган – унинг ёрдамида ноутбукни блокдан чиқариш мумкин! Бунинг учун фойдаланувчи Mi Mix 3 экранидаги дактилоскопга бармоғини босиб, ўз шахсини тасдиқлаши керак бўлади. Мана, ўзингиз бу жараённи «жонли» видеода томоша қилинг:

Компания асосчиларидан бири Лин Бин (Lin Bin) эса Mi Mix 3 камерасида олинган суратларни эълон қилди. Қуйидаги иккита расм битта манзаранинг икки хил – тасвир чуқурлиги таҳлили ёрдамида олинган:

Эътибор берсангиз, гарчи қоронғи шароитда олинган эса-да, ушбу икки сурат ҳам ўта аниқ чиққан, аммо фокусировка жиҳатидан турлича эканини пайқайсиз.

ЎҚИНГ: Расмий суратлар Xiaomi Mi Mix 3’нинг янги жиҳатларини кўрсатди

Энг қизиғи – нархлар масаласига келсак, Mi Mix 3 икки хил – одатий (афтидан металл) ҳамда керамик корпусли талқинларда чиқарилади. Бу эса уларнинг нархларида ҳам жиддий фарқлар бўлишига олиб келаётир.

Мана, стандарт вариантдаги Xiaomi Mi Mix 3 нархлари:

  • 6 ГБ тезкор + 64 ГБ доимий хотирали – 490 доллар;
  • 6 ГБ тезкор + 128 ГБ доимий хотирали: 535 доллар;
  • 8 ГБ тезкор + 128 ГБ доимий хотирали: 575 доллар;
  • 8 ГБ тезкор + 256 ГБ доимий хотирали: 620 доллар.

Керамик корпусли Xiaomi Mi Mix 3 нархлари:

  • 6 ГБ тезкор + 64 ГБ доимий хотирали: 635 доллар;
  • 6 ГБ тезкор + 128 ГБ доимий хотирали: 675 доллар;
  • 8 ГБ тезкор + 128 ГБ доимий хотирали: 720 доллар;
  • 8 ГБ тезкор + 256 ГБ доимий хотирали: 765 доллар.

Юқоридаги нархлар ҳозирча расман тасдиқланмаган бўлса-да, ҳақиқатга яқин кўринади.

ЎҚИНГ: «Акулалар яқинлашмоқда»: Xiaomi жаҳоннинг энг кучли Android-смартфонини дунё бозорига чиқаряпти!

Лекин керамик корпусли Mi Mix 3 ҳам ишлаб чиқарилаётганини Xiaomi расман тасдиқлаган. Навбатдаги тизерга назар соламиз:

Буниси энди ўта бошқача – керамик корпусдан ташқари, бадиий безак туширилган махсус Mi Mix 3 моделидир. Оқ керамика корпусли ушбу «бадиий» тираж Британия музейи ҳамда Дуньхуан тадқиқот академияси мутахассислари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.

ЎҚИНГ: Атиги 145 долларлик Xiaomi Mi 8C – ҳамёнбоп флагманнинг соддалаштирилган версияси ҳам тайёр!

Энди эса яна битта кутилмаган маълумот. Эсингизда бўлса, Mi Mix 3 флагманида олд камера худди Vivo Nex моделларидаги сингари, корпуснинг ичидан чиқувчи бўлиши ҳақида хабарлар чиққанди. Аммо охир-оқибатда бундай эмаслиги, селфи-камералар корпуснинг слайдер механизми орқали очилувчи панелида эканлиги маълум бўлган. Лекин Xiaomi ушбу смартфонини юқоридаги биринчи вариантдаги прототипини ҳам тайёрлаган экан!

Мана, унинг орқа томонидан, қопқоғи очиқ ҳолдаги кўриниши:

Хулласи калом, Xiaomi компанияси ҳамда инсайдерлар ҳали тақдимотга қадар Mi Mix 3 флагмани ҳақида бир-биридан қизиқ маълумотларни кўп улашса керак. Улардан биринчилар қаторида бохабар бўлиб бориш учун бизни кузатишда давом этинг.

Компаниянинг бир қатор ҳамёнбоп смартфонларини, шунингдек, «Тезкорлик устаси» дея тавсифланувчи арзон флагмани – Pocophone F1 моделини, шунингдек, энг янги – Redmi Note 6 Pro фаблетини ҳам Terashop.uz интернет-дўконимизда онлайн харид қилишингиз мумкин. Уларнинг барчаси бир йиллик муддатли расмий кафолатга эга эканлиги, онлайн тарзда буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш имкониятлари ҳамда Ўзбекистон бўйича бепул элтиб берилиши сизга маъқул келади.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да арзонлаштирилган Xiaomi Redmi смартфонларининг нархлари (2018 йил 3 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!