Mi Mix 3 ва Honor Magic 2’га ўхшаш, лекин атиги 288 долларлик Lenovo Z5 Pro рекорд ўрнатди!

  •   DiMaX
  •  1659
  •  12.11.2018 08:52

Mi Mix 3 ва Honor Magic 2’га ўхшаш, лекин атиги 288 долларлик Lenovo Z5 Pro рекорд ўрнатди!

Жорий йилнинг 1 ноябрида расман тақдим этилган Lenovo Z5 Pro – анча қизиқарли смартфондир. Ташқи кўринишидан у Xiaomi Mi Mix 3 ҳамда Huawei Honor Magic 2 флагманларига ўхшаса-да, нархи ва техник хусусиятлари ўртача.

ЎҚИНГ: Huawei’нинг Xiaomi Mi Mix 3’га жавоби – 6 камерали Honor Magic 2 слайдери чиқди!

Куни кеча – 11 ноябрда сотувга чиққан Lenovo Z5 Pro қизиқарли рекорд қўйди. Яъни, компаниянинг эълон қилишича, ушбу смартфоннининг илк партияси бир сониядаёқ сотиб тугатилган!

Lenovo компанияси ушбу партияда нечта смартфон сотилганини аниқ айтмаган. Маълумотларга кўра, 500 000 дан ошиқ смартфонга олдиндан буюртма расмийлаштирилган экан.

Айтиш керакки, Lenovo Z5 Pro – айни пайтда энг арзон смартфон-слайдер ҳисобланади. Тўғри, техник жиҳатларига кўра у Xiaomi ва Huawei’нинг шундай форм-факторли флагманлари билан беллаша олмайди. Аммо имкониятлари ва нархи мутаносиблигига кўра улардан ўзиб кетган, десак ҳам адашмаймиз. Зеро, унинг тезкор хотираси 64 гигабайтлик варианти 288 долларга, 128 гигабайтлик талқини эса 330 долларга баҳоланган.

ЎҚИНГ: Илк партияси бир дақиқадаёқ сотиб тугатилгач, Xiaomi Mi Mix 3 кескин қимматлаб кетди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.