Mi Mix 3 янги «жонли» суратларда: сирли янги тугмача нима экан-а?

  •   DiMaX
  •  2271
  •  28.07.2018 11:18

Mi Mix 3 янги «жонли» суратларда: сирли янги тугмача нима экан-а?

Xiaomi корпорацияси ўзининг навбатдаги флагмани – Mi Mix 3 моделини жорий йилнинг сентябрида тақдим этиши кутилмоқда. Гарчи расман эълон қилинмаётган эса-да, интернетда бу девайс ҳақида турли маълумотлар, унинг «жонли» суратлари ва ҳатто видеоси ҳам тарқалган.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ: Мутлақо ромсиз Xiaomi Mi Mix 3’ни илк «жонли» суратда кўрамиз! (+видео)

Weibo ижтимоий тармоғида Mi Mix 3 гаджетиининг навбатдаги «жонли» расмлари эълон қилинди. Қизиғи, у нимаси биландир ҳозирда бозорга тақдим этилган энг инновацион смартфон – Vivo NEX’ни эслатади: экран атрофида ўта юпқа ҳошияли, олд камера йўқ.

Mi Mix 3 техник жиҳатлари ҳақида маълумотлар кўп эмас; сўнгги хабарларга қараганда, у LG Display ишланмаси бўлган 6.39 дюймлик OLED-дисплейга эга. Камерасида эса, худди Mi Mix 2s моделида қўлланган – 12 мегапикселли Sony IMX363 датчиги бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 3 янги суратда: ромсиз экран, шиша корпус ва USB Type-C порти!

Аввалги расмлардагидан фарқли равишда, янги суратларда кўрсатилган смартфоннинг ён томонида янги тугмачаси мавжуд. Кузатувчилар буни AI – сунъий онг функцияларини фаоллаштирувчи унсур, дея тахмин қилишмоқда.

Айрим инсайдерлар эса бу смартфоннинг Xiaomi’га ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, расмда Vivo NEX’нинг аллақандай янги модификацияси тасвирланганлигини айтишмоқда.

Яқин кунларда бунга ҳам ойдинлик киритилса керак, воқеалар ривожини биз билан бирга кузатинг.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг энг ромсиз смартфони видеода: Vivo NEX инновацияларига эга!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!