Mi Mix 4, Mi 9S ва MIUI 11 тақдимот санасини Xiaomi маълум қилди!

  •   DiMaX
  •  1404
  •  04.09.2019 09:44

Mi Mix 4, Mi 9S ва MIUI 11 тақдимот санасини Xiaomi маълум қилди!

«Хитойча Apple» расмий форумида компаниянинг дастурий таъминот бўлими раҳбари Xiaofan ники остида иштирок этиб келмоқда. Куни кеча у мазкур форумда Xiaomi смартфонлари учун MIUI 11 график қобиғининг намойиш санасини айтди.

ЎҚИНГ: Бугун MIUI'нинг туғилган куни! У неча ёшга тўлди?!

Унга кўра, Android 10 операцион тизими базасидаги MIUI 11 график қобиғи 24 сентябрь куни Шанхай шаҳрида бўлиб ўтади. Ундан олдинги версиядаги график қобиқ учун MIUI 10 9.8.29 бета-талқини якуний версия бўлиб қолади.

Xiaomi айни дамда ўз фанатлари орасида лотерея ўтказмоқда ва унга ютуқ тарзида ушбу тақдимот маросими билетларини тақдим этади. Ўйин ғолиблари 5 сентябрда маълум бўлади, кейин эса компания янги маҳсулотларининг тизерларини тарқата бошлайди.

ЎҚИНГ: Тадқиқот: Қайси смартфонлар энг узоқ вақтгача операцион тизими янгиланиб туради?

24 сентябрдаги маросимда фақатгина MIUI 11 эмас, балки камида иккита смартфон ҳам тақдим этилиши кутилмоқда. Булардан бири – камераси нақ 108 мегапикселлик датчикни ўз ичига олган Xiaomi Mi Mix 4 камерофони бўлса, иккинчиси Xiaomi Mi 9S русумли, дунёдаги энг арзон 5G-смартфондир.

Ҳозиргача глобал савдога чиққан аксарият Xiaomi телефонларини эса Terashop.uzинтернет-дўконимиздан атиги 670 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi дунёдаги энг антиқа смартфонни сота бошлади – атиги 69 доллардан! (+«жонли» видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!