Mi Pad 4 LTE планшети арзон нархда сотувга чиқарилди

Mi Pad 4 LTE планшети арзон нархда сотувга чиқарилди

Планшетнинг LTE модем ўрнатилган, яъни сим-карта билан ишлатиш мумкин бўлган талқини 4 гигабайтли оператив ҳамда 64 гигабайтли хотирага эга бўлган.

Ўтган ойнинг охирларида тақдим қилинган Xiaomi Mi Pad 4 LTE планшет компьютери бугун савдога чиқарилди. Ушбу девайснинг баҳоси 220 доллар.

Xiaomi Mi Pad 4 LTE планшетининг экран диагонали 8 дюймли, унинг пикселлар сиғими 1920 x 1200 та белгини ташкил қилади, яъни экран аниқлиги Full HD.

Платформа учун ўртача имкониятли ва кўплаб смартфонларга ўрнатилаётган Qualcomm Snapdragon 660 (шу чипга эга бўлган илк планшет) процессори танланган. Гаджетдаги аккумуляторнинг ток сиғими 6000 мА•соат.

Xiaomi Mi Pad 4 LTE планшетидаги бош камера 13, олд камера 5 мегапикселли.

Планшет қадоқдаёқ Android Oreo операцион тизимининг MIUI талқинида фаолият кўрсатади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.