Mi Play’дан ташқари, 24 декабрда Xiaomi яна Pinecone S2’ни ҳам тақдим этади! (+«жонли» сурат)

  •   DiMaX
  •  1392
  •  22.12.2018 17:19

Mi Play’дан ташқари, 24 декабрда Xiaomi яна Pinecone S2’ни ҳам тақдим этади! (+«жонли» сурат)

Xiaomi корпорацияси ўтган йилнинг бошида ўзининг илк процессори – Pinecone S1 ёки Surge S1 деб аталувчи чипини тақдим этганди. Бироқ ушбу процессор унинг биттагина смартфонида қўлланган, холос.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг ўз процессоридаги илк смартфони – Mi5C тавсифи

Кейинчалик «хитойча Apple» иккинчи авлод – Surge S2 процессорини ҳам тайёрлаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалган, аммо улар миш-миш ҳолида қолиб кетганди.

Бугун – 2018 йилнинг 22 декабрь санасида кутилмаганда Xiaomi’нинг янги процессори – Pinecone S2 ҳақида янги маълумот пайдо бўлди. Агар шу рост бўлиб чиқса, мазкур чип 24 декабрда, Xiaomi Play (ёки Mi Play) смартфони билан бирга тақдим қилинади.

Лекин мана шу Xiaomi Play моделининг ўзи янги – якка кристалли Pinecone S2 базасида ишлайдими ёки йўқми – буниси ҳозирча номаълум. TENAA маълумотларига кўра, ушбу ёшларбоп смартфон максимал 2,3 ГГц такт частотасида ишловчи саккиз ядроли чипга таянади.

ЎҚИНГ: «ЖОНЛИ» ВИДЕО: Ҳали намойиш қилинмаган Xiaomi Mi Play’ни илк бор фокусда кўрамиз!

Шу билан бирга, интернетда ҳали очилмаган Xiaomi Play қадоқларидан ясалган ўзига хос «арча»нинг сурати ҳам тарқалди:

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi Play модели фақатгина ўз ватанида сотилиши эҳтимоли юқори – бошқа мамлакатларда уни расман савдога чиқаришмаса керак. «Хитойча Apple» жаҳон бозорига тақдим этган турли русумлардаги смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 809 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Mi 8 Pro ҳам Terashop.uz’га етиб келди, Xiaomi смартфонлари арзонлашди (2018 йил 12 декабрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!