Microsoft 32 битли Windows'ни «қабрга қўйди»

Microsoft 32 битли Windows'ни «қабрга қўйди»

2004 версияли Windows 10 чиқарилганидан сўнг Microsoft компанияси 32 битли OEM сборкаларини тўхтатганини маълум қилди (бу ерда компьютер ва лептопларга аввалдан ўрнатилган дастурий таъминот ҳақида гап кетмоқда).

Янгиланган талабларга мувофиқ, барча янги шахсий компьютерлар фақат тизимнинг 64 битли версияси билан ишлайди.

Айни дамда, 32 битли Windows 10'нинг мавжуд фойдаланувчилари ҳеч нарсадан хавотирланмасалар ҳам бўлади: компания эски компьютерлар учун хавфсизлик янгиланишлари ва янги функцияларни чиқаришни давом эттиришни ваъда қилмоқда.

Аммо бу янгилик 32 битли Windows 10'ни эски дастурий таъминотга айлантирди ва компания уни қачонгача қўллаб-қувватлашини вақт кўрсатади.

2004 рақамли версия аллақачон дастурчилар ва ускуналар ишлаб чиқарувчилари учун мавжуд; фойдаланувчиларга эса 28 майдан тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Windows’нинг кўпчилик билмайдиган учта қулай функцияси

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!