Microsoft антиқа бошқотирма эълон қилди – балки уни сиз еча оларсиз?

  •   DiMaX
  •  1804
  •  01.11.2019 14:47

Microsoft антиқа бошқотирма эълон қилди – балки уни сиз еча оларсиз?

Кўплаб компаниялар янги маҳсулотини тақдим этиш олдидан, ёки олдингисини реклама қилиш учун турли бошқотирмалардан фойдаланишлари анъанага айланган. Microsoft Edge браузери дастурчилари оммабоп Reddit ресурсидаги расмий аккаунт орқали эълон қилган тилсим ҳам шулар жумласидандир.

ЎҚИНГ: Microsoft ишчилари қанча маош олади?

Компания дастурчилари қуйидаги пазл билан шундай ёзишган: «Бу – кодланган артефакт, уни биз ўз архивимиздан топиб олдик. Вақт ўтиши билан ундаги айрим маълумотлар шикастланган. Яхшиямки, шикастланиш маълум бир тизим асосида юз берган – ҳар бир чизиқда биттагина ортиқча сон мавжуд. Бу аномалияни топиш ва артефактни бор бўйи билан тиклашда, балки, сиз ёрдам берарсиз бизга?»

Microsoft пазлининг сирини ҳозирча ҳеч ким еча олмаяпти. Reddit фойдаланувчиларидан бири изоҳларда, мазкур тест моҳиятига кўра нонограмма ёки японча кроссворд эканини таъкидлаган.

Балки бунда қанақадир янгича ёндашув, ноанъанавий талқин, четдан нигоҳ керакдир. Сиз ҳам бир уриниб кўринг-чи?

ЎҚИНГ: Microsoft’нинг янги браузери хатосини топинг – 30 минг долларгача мукофот бор!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!