Microsoft антиқа реклама ролигида навбатдаги Windows намойиш кунини айтиб, номига ишора қилди

  •   DiMaX
  •  410
  •  11.06.2021 11:58

Microsoft антиқа реклама ролигида навбатдаги Windows намойиш кунини айтиб, номига ишора қилди

Build 2021 конференцияси доирасида Microsoft корпорацияси етакчиси тез орада «Windows’нинг янги авлоди» чиқишини эълон қилган эди. Сатья Наделла кейинги пайтларда шахсан ўзи шу тизимдан фойдаланаётганини, унинг зўрлигидан ҳайратга тушаётганини айтган.

ЎҚИНГ: Лицензиясиз Windows ҳамда Office ишлатган аёл 3600 евро жарима ва 6 ойлик қамоққа ҳукм этилди

Корпорация раҳбари янги авлод операцион тизимининг номини атайлаб айтмаган, бироқ унинг релиз куни эълон қилинган реклама тизерида бунга ишора мавжуд. Мазкур роликда олдинги авлод – Windows 95, Windows XP ҳамда Windows 7 тизимларининг ишга тушиш товушлари махсус секинлаштириб берилган.

Ушбу лавҳада янги авлод операцион тизим номига ишора мавжуд – у роппа-роса 11 дақиқа давом этади. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, Microsoft мазкур маҳсулотини Windows 11 деб атамоқда.

Бундан ташқари, тизимнинг 24 июнга белгиланган тақдимот маросими Шарқий Европа вақти билан соат 11:00 да бошланади. Намойишга таклифнома эса деразадан тушган нур шакли 11 сонини эслатади.

ЎҚИНГ: Windows’да ишлашни осонлаштирувчи 12 та тугмачалар комбинацияси

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!