Microsoft бирйўла иккита тизим чиқаряпти: Windows 11 SE версияси ҳам тайёр!

  •   DiMaX
  •  263
  •  17.06.2021 11:01

Microsoft бирйўла иккита тизим чиқаряпти: Windows 11 SE версияси ҳам тайёр!

24 июнь куни Microsoft корпорацияси Windows 11 операцион тизимини тақдим этиши аниқ бўлган. Инсайдерлар эса аллақачон унинг образини тарқатишган: янги тизим видеосини, обойларини ва уларни юклаб олиш ҳаволасини куни кеча эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Windows 10 «дафн этиладиган» аниқ кунни Microsoft расман айтди

XDA-Developers мутахассисларининг эълон қилишларича, компания фақатгина Windows 11 билан чекланиб қолмоқчи эмас. Microsoft унинг енгиллаштирилган версияси – Windows 11 SE операцион тизимини ҳам тайёрлаган.

Windows 11 SE талқини, афтидан, Windows 10 Cloud операцион тизимининг издоши бўлади. Муайян чекловларга эга бўлган ушбу тизимдан фойдаланиш учун Microsoft аккаунти талаб этилади.

Дарвоқе, лицензиясиз Windows ҳамда Office ишлатган аёл 3600 евро жарима ва 6 ойлик қамоққа ҳукм этилганидан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: Компьютер ва ноутбукда ишни қулайлаштирувчи бешта бепул дастур

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!