Microsoft`дан 3D қўнғироқ лойиҳаси

Microsoft`дан 3D қўнғироқ лойиҳаси

Microsoft мутахассислари видеоқўнғироқларни максималь даражадаги реалликка эга 3Dга айлантириш устида изланишлар олиб бормоқда. Технологияда қўшимча проектордан фойдаланилади. Яъни у орқали сухбатдош тасвири белгиланган маълум ҳудудга узатилади. Тасвир анча жонли ва реалликка яқин бўлади, деб ёзади The Next Web.

Room2Room

Microsoft Research`нинг янги лойиҳаси Room2Room деб аталади. Лойиҳа доирасида қўшимча реалликка эга видеоқўнғироқлар технологияси ҳам ишлаб чиқилмоқда. Проектор ва Kinect тизими воситасида суҳбатдошнинг тасвири компьютер экранидан хонага узатилади.

Мобода тавсир йўл-йўлакай бирор жисм, айтайлик, курси тўсиғига учраса, антиқа шакл хосил қилади. Бироқ бу вазиятда, энг муҳими, жонли мулоқотни ҳис қилиш имконига эришиш мумкин.

Келажакда

Дастурчилар мавжуд тизим имкониятини энг юқори даражадаги реалликка олиб чиқиш ниятида. Чунки ҳозирги вазиятда лойиҳа фақат синов форматида. Уни янада мукаммаллаштириш учун йирик ускуналар ва шунга яраша маблағ ҳам талаб этилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!