Microsoft`дан йирик экранли янги телефонлар

Microsoft`дан йирик экранли янги телефонлар

Американинг Microsoft компанияси ўзининг йирик экранли Nokia 230 ва Nokia 230 Dual SIM телефонлари ҳақида маълум қилди.

Microsoft компанияси аввалроқ Lumia смартфонларида финланд бренди номи(Nokia)ни рад қилганди, аммо ҳозир шу ном остида телефонлар ишлаб чиқармоқда.

Тавсиф

Nokia 230 ва Nokia 230 Dual SIM телефони кўрсатиш қобилияти 320х240 пиксель бўлган 2,8-дюйм дисплей, 32 ГБгача хотира картасини “кўтара оладиган” махсус жой ва 2-мегапиксель қўш камерага эга ва ҳар иккала камера ҳам светодиодли чақноқ(вспышка) билан бойитилган.

Янги қурилмаларнинг орқа қисми алюмин қопқоқли ва гаджетлар оқ ҳамда қора рангдаги корпусда чиқарилади. Қурилманинг узунлиги 124,6х53,3х10,9 мм, оғирлиги 91,8 грамм.

Қуввати

Компаниянинг ишонтиришича, телефон аккумулятори 1200 мАс ва шунча қувват билан бемалол 23 соат гаплашиш мумкин. Икки сим картали варианти эса 22 соатгача хизмат қилади.

Иловалар

Янги қурилма бонусларга эга, яъни ойига бир маротаба Gameloft компаниясидан бепул ўйин юклаб олиш мумкин. Масалан, Assassin’s Creed Brotherhood ва Midnight Pool 3 кабиларни. Телефонга Opera Mini браузери ва Microsoft дастурлари ўрнатилган. Қидирув учун Bing Search ва MSN Weather маълумотлар иловаси ҳам мавжуд.

Нарх

Nokia 230 ва Nokia 230 Dual SIM телефонларига 55 доллар атрофида нарх қўйилади ҳамда Ҳиндистон, Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларида декабрь ойидан, бошқа бозорларда эса 2016 йилдан сотувга чиқарилади.