Microsoft’дан тахланадиган смартфон: лойиҳа ҳали ёпилмаган, янги маълумотлар бор

  •   Saroy
  •  256
  •  10.10.2018 11:23

Microsoft’дан тахланадиган смартфон: лойиҳа ҳали ёпилмаган, янги маълумотлар бор

Июл ойида Microsoft  Andromeda, деб код номи берилган тахлама смартфонига дам берган эди. Бироқ, яқинда дастурчилар Microsoft иловалар дўконида  Andromeda OS тиллар бўйича маълумотлар борлигини пайқаб қолишди. Шундай қилиб, чамаси, софтверли гигант  Andromeda OS устида тест синовларини бошлаб юборганга ўхшайди. Дастурий код шундан далолат бермоқдаки, тахлама қурилма телефон қўнғироқларини ҳам қила олади, яъни смартфон ҳам бўлади.

Шу нарса аниқландики, ноодатий қурилма фойдаланувчилари автоматик тарзда ўзларининг телефон қўнғироқларини ёзиб олиши мумкин. Бундан ташқари, қурилма қарама-қарши қўйилган экранга эга бўлиши ҳам маълум бўлди. Уларнинг бири ташқи дисплей бўлади. Экранга икки бор боссангиз у ўчади. Тахлама смартфон кўринишидан Universal Windows Platform иловасини, шунингдек ОС Andromeda учун махсус ишлаб чиқилган иловани ҳам қўллаб қувватлайди.

ЎҚИНГ:Microsoft ўз хатосини тан олиб, Windows 10 янгиланишини тўхтатди

Қурилмада ноодатий бошқарув жести мавжуд. У масалан, экранда расм чизмоқчи бўлсангиз унда маълум бир фигурани чизсангиз етарли бўлади. Қурилмани блокдан ечиш учун бармоқ излари сканеридан фойдаланасиз. Смартфон ташқи мониторга уланиши мумкин ва ПК режимида  (Continuum режими) ишлайди. Янги гаджет 2019 йилда сотувга чиқиш эҳтимоли бор.

ЎҚИНГ:Microsoft қарор қилади: Windows 8 учун янги илова қабул қилинмайди