Microsoft Edge браузери хавфсизлик синовида Chrome ва Firefox’ни ортда қолдирди

Microsoft Edge браузери хавфсизлик синовида Chrome ва Firefox’ни ортда қолдирди

4PDA сайтининг маълум қилишича, NSS Lab тадқиқот фирмаси браузерларнинг хавфсизлигига бағишланган янги ҳисоботни тайёрладилар. Ҳисобатда Microsoft Edge браузери Chrome ва Firefox’га қараганда фойдаланувчиларни турли зарарли дастурлардан бир мунча самаралироқ ҳимоя қилар экан.

NSS Lab мутахассислари реклама типидаги зарарли дастурлар ва фишинг ҳужумлар орқали юқорида номи тилга олинган ҳар учала браузерни синовдан ўтказган. Синовда браузерларнинг қуйидаги версиялари ишлатилди: Google Chrome 53.0.2785, Microsoft Edge 38.14393.0.0, Mozilla Firefox 48.0.2.

Синов давомида, ҳисоботда қайд қилинишича, Microsoft Edge  91,4% фишинг турли URL-манзилларни аниқлаган ва 99% SEM иловаларни блоклаган. Google Chrome 82,4% зарарли URL’ларни топиб, 85,8% SEM иловаларни бартараф этган. Mozilla Firefox’да ушбу кўрсаткич – 81,4% ва 78,3%ни ташкил қилди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!