Microsoft Edge браузерини энди iOS ва Android-қурилмаларга бемалол ўрнатиш мумкин

  •   DiMaX
  •  1282
  •  13.10.2017 15:11

Microsoft Edge браузерини энди iOS ва Android-қурилмаларга бемалол ўрнатиш мумкин

Бундан бир ҳафта олдин Microsoft компанияси iOS ҳамда Android операцион тизимлари бошқаруви остидаги қурилмалар учун Microsoft Edge мобил браузерининг бета-талқинини тақдим этган эди. Энди улар расман чиқарилди ҳамда истаган фойдаланувчи уни ўрнатиб, бемалол фойдаланиши мумкин бўлди.

Дастлаб бу бета-версияларни фақат ёпиқ бета-тест иштирокчиларигина ишлатиб кўра олардилар. Лекин орадан бир неча кун ўтиб, Microsoft Edge’ни App Store дўконига, кеча эса Google Play’га ҳам оммавий фойдаланиш учун чиқаришди.

Таъкидлаш керакки, мазкур браузер хатчўплар ва кўришлар тарихига умумий киришни қўллаб-қувватлайди. Унда овозли қидирув функцияси ҳамда махфий режим мавжуд. Шунингдек, смартфонда очилган веб-саҳифаларни кўришни шахсий компьютерингизда (ёки аксинча – компьютерда бошлаган ишни смартфонда) кўришни давом эттиришингиз ҳам мумкин.

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада Microsoft компанияси Windows 10 Mobile «вафоти»ни тан олди. Натижада корпорация смартфонлар бозорига бошқа эшикдан киришга уринмоқда. Масалан, у Android-қурилмалар учун Microsoft Launcher қобиқ-иловасини яратди.

Дарвоқе, Microsoft Edge’ни iOS ёки Android-қурилмангизга ўрнатиб олиш учун мана бу ҳавола орқали махсус саҳифага ўтишингиз мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!