Microsoft энг кучли Xbox One X ўйин консолини тақдим қилди

Microsoft энг кучли Xbox One X ўйин консолини тақдим қилди

Лос-Анжелесда бўлиб ўтаётган анъанавий Electronic Entertainment Expo (E3) электрон ўйинлар кўргазмасида 12 июнда Microsoft корпорацияси Xbox One X — ўзининг энг сўнгги кучли ўйин консолини тақдим қилди.

Xbox One X ўйин приставкаси Scorpio номли илғор двигатели билан ўзига хос. Microsoft’га кўра, бир секундда 6 терафлоп (6 триллионта) амални бажарувчи бу қурилма бошқа ўйин консолларига қараганда 40 фоизга самарали ишлайди. Консолнинг 5-авлод GDDR тезкор хотирасининг сиғими 12 ГБ бўлиб, бу хотиранинг тезлиги секундига 326 ГБ.ни ташкил қилади. Консолнинг доимий хотира сиғими 1 терабайтни ташкил қилади. Унга 8 гигабайтли қўшимча хотира ўрнатса ҳам бўлади.

Консол 4K сиғимли экранга уланса, унда 4K сиғимли ўйинларни ҳам ўйнаш имкони туғилади. Яъни, Xbox One X видеокартаси 4K сиғимли ўйинлар ўйнаганда, бугунги ўйинлар учун зарур ҳар секундда 60 та кадрни янгилаш кўникмасига эга.

Microsoft бу консол кадрларнинг силлиқ янгиланиши, ўйинларни тезкор юкланиши ва сифатли намойиши билан энг яхши приставка эканини маълум қилган.

Xbox One X’да 4K UHD сиғимди дискларни ўқийдиган дисковод, суюклиқ орқали ҳамда двигателни фен орқали совутиш тизимлари, 2 та HDMI портлари, Bluetooth, 2 диапазонли WIFi, инфра-қизил нурли порт, раамли аудио сигналларни узатувчи қурилмаларни улаш мумкин бўлган S/PDIF порти ҳамда Ethernet порти мавжуд.

Шунингдек, Xbox One X консолида ўйин ва овоз учун HDR режими, Dolby Atmos овоз технологияси татбиқ қилинган. Янги қурилмада аввалги — Xbox One’га мўлжалланган ўйинларни ҳам ўйнаш мумкин.

Xbox One X ўйин приставкаси 2017 йилнинг 7 ноябрида $499 доллардан сотувга чиқади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!