Microsoft илк Windows 11 версиясини тарқатди – ҳозироқ расман синаб кўриш мумкин!

  •   DiMaX
  •  632
  •  29.06.2021 10:21

Microsoft илк Windows 11 версиясини тарқатди – ҳозироқ расман синаб кўриш мумкин!

Куни кеча Microsoft компанияси ўзининг янги – Windows 11 операцион тизими тақдимотини ўтказди. Бунгача эса биз унинг видеосини, обойларини ва уларни юклаб олиш ҳаволасини эълон қилганмиз. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Windows 11’ни ҳозирданоқ компьютер ёки ноутбукка ўрната оласиз! (ISO-образ ҳаволаси)

Энди бўлса Microsoft компанияси янги операцион тизимнинг биринчи версиясини расман тарқатди. Build 22000.51 рақамли ушбу жамланма кўп жиҳатлари билан ўша – расмий тақдимотдан олдин чиққан ISO-образдагисига ўхшаш, аммо фарқлари мавжуд. Windows Insiders дастури иштирокчилари мазкур Windows 11 талқинини аллақачон расман синаб кўришлари мумкин.

Windows 11 тизимидаги «Проводник»да энди буйруқлар панели бирмунча «тоза», Microsoft Store иловаси қайта ишланган фойдаланувчи интерфейсига эга, сенсор экранда клавиатурани созласа бўлади.

Ноутбук билан қўшимча ташқи монитор ишлатадиган фойдаланувчилар учун уланиш яхшиланган – операцион тизим унсурлари монитор уланганида катта экранда тўғри жойлашади ва ўчирилганида йиғилиб туради.

Янги операцион тизимнинг синов версиясини ўрнатишдан олдин компьютерингиз тизим талабларига жавоб беришига ишонч ҳосил қилишингиз тавсия этилади. Уларнинг рўйхати ҳамда текширишнинг энг осон йўли билан эса мана бу хабаримизда танишиб чиқиш мумкин.

ЎҚИНГ: Windows 11 ўрнатиш учун интернет сўрайди, лекин уни алдаш йўли топилди! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!